UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  7 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  10 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  5 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Coca Cola Суперлигаси-2023. Энг кўп зарбани Тошкент клуби йўллаган, аниқлик бобида эса водий жамоаси етакчи Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси-2023. Энг кўп зарбани Тошкент клуби йўллаган, аниқлик бобида эса водий жамоаси етакчи

Маълумотлар ЎзПФЛ расмий сайти ва Flashscore иловасидаги кўрсаткичларга асосан шакллантирилди.

Coca Cola Суперлигасининг 2023 йилги мавсуми ниҳоясига етди. Шу муносабат билан рақиб дарвозаси ёнида хавф ярата олган жамоаларга оид кўрсаткичлар билан танишамиз.

Статистика ЎзПФЛ расмий сайти ҳамда Flashscore иловасидаги кўрсаткичлар асосида шакллантирилди. Мазкур жадвал сизнинг ҳисоб-китобларингиздан фарқланиши мумкин.

Мамлакат чемпиони "Пахтакор" клублар ичида энг кўп маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрган — 291 та. Наманганнинг "Навбаҳор" клубида эса бу кўрсаткич 286 тани ташкил этса, кучли учликка 285 зарба билан "Насаф" якун ясаган.

Бу борада сўнгги ўринни "Сурхон" клуби қайд этган. Сергей Арсланов шогирдлари 179 маротаба ўз омадларини синаб кўрган. "Бухоро" 213 бор зарба йўллашга ҳаракат қилган бўлса, "Турон"да бу кўрсаткич 221 тани ташкил этади.

1."Пахтакор" — 291 зарба;

2."Навбаҳор" — 286 зарба;

3."Насаф" — 285 зарба;

4.ОКМК — 281 зарба;

5."Сўғдиёна" — 278 зарба;

6."Нефтчи" — 255 зарба;

7."Қизилқум" — 242 зарба;

8."Металлург" — 236 зарба;

9."Олимпик" — 235 зарба;

10."Бунёдкор" — 230 зарба;

11."Андижон" — 229 зарба;

12."Турон" — 221 зарба;

13."Бухоро" — 213 зарба;

14."Сурхон" — 179 зарба.

Аниқлик борасида эса "Навбаҳор" етакчи бўлган, наманганликларнинг 137 зарбаси аниқ йўлланган. "Пахтакор" ва ОКМКда бу кўрсаткич 126 тани ташкил этган. 

Тескари тартибда эса "Бухоро" энг ёмон натижани қайд этган, Улуғбек Бакаев шогирдларининг бор-йўғи 72 зарбаси мўлжал томон оғишмасдан етиб борган. "Турон"нинг 80, "Андижон"нинг 86 зарбаси ноаниқ кўриниш олмаган.

1."Навбаҳор" — 137 аниқ зарба;

2."Пахтакор" — 126 аниқ зарба;

3.ОКМК — 126 аниқ зарба;

4."Насаф" — 115 аниқ зарба;

5."Нефтчи" — 113 аниқ зарба;

6."Сўғдиёна" — 104 аниқ зарба;

7."Қизилқум" — 102 аниқ зарба;

8."Металлург" — 97 аниқ зарба;

9."Бунёдкор" — 88 аниқ зарба;

10."Сурхон" — 88 аниқ зарба;

11."Олимпик" — 86 аниқ зарба;

12."Андижон" — 86 аниқ зарба;

13."Турон" — 80 аниқ зарба;

14."Бухоро" — 72 аниқ зарба.

Суперлига. 2023 йилнинг умумий статистикаси

Coca Cola Суперлигаси. Иккинчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари

Coca Cola Суперлигаси-2023. Мураббийлардан сара иқтибослар


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика