UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Coca Cola Суперлигаси-2023. Мураббийлардан сара иқтибослар Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси-2023. Мураббийлардан сара иқтибослар

Мавсум давомида бош мураббийлар томонидан билдирилган эсда қоларли жумлаларни ёдга оламиз.

Максим Шацких ("Пахтакор" бош мураббийи)

Бугун иштиёқ тарафлама ютқаздик. Худди катта профессор, академиклардек майдонга тушдик. 

Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади, шунчаки майдонга чиқиб, ғалаба қозона олмайсиз. 

"Пахтакор" — терма жамоалар ҳомийси. 

Мен ҳар доим ҳамма нарса ўз вақтида бўлиши тарафдориман.

Машғулот жараёни тўғрилашингиз керак бўлган муаммо бўлмаса, машғулот олиб бориш зерикарли бўлиб қолади.

Ҳозирги вақтда ҳеч кимни осон мағлуб эта олмаймиз, хоҳ у етакчи бўлсин, хоҳ аутсайдер.

Биз ўзимизга қийинчилик яратишни яхши кўрамиз. Шунчаки майдонга чиқиб, ғалаба қозониш қизиқ эмас. Қанадайдир экзотик нарса ўйлаб топиш керак.

Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди.

Ҳозир томошабоп ўйиндан 3 очко муҳимроқ.

Легионер дегани доимо ўйнаши керак дегани эмас. Барчаси соғлом рақобатга боғлиқ. Ким айни дамда кучли бўлса, ўша ўйнайди. У легионер бўладими ёки маҳаллий, бунинг фарқи йўқ. 5 нафар легионернинг барчаси ўйнаши керак деган гап йўқ.

Мени хавотирга солаётган ягона ҳолат — ҳар учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз. Охирги марта гол ўтказмаган ўйинимизни эслай олмайман.

Сиз мени "Пахтакор" чемпион бўлишига ишонмайди деб ўйлаяпсизми? Агар ишонмасам, клубда ишламаётган бўлардим. 

Биринчи таймда кўп вақт чўзилиши бўлди. Тиббиёт ходимлари майдонга тушди. Лекин шунга қарамай, ҳакам фақат 3 дақиқа вақт қўшиб берди, холос. Нимага бундай ёки бизни секундомерларимиз бошқачамикин?

Биз энг кучли жамоамиз, бизни ҳеч бир рақиб мағлуб эта олмайди.

Биз Суарес ва Кавани билан музокара олиб бордик. Лекин бир нарсани тушунинглар, кўпгина яхши футболчиларнинг Ўзбекистонга келиши қийин масала. Юлдуз футболчини олиб келиш муаммо эмас, аммо уни таъминлаш керак. Топ футболчининг ёнида унинг даражасига тенг жамоадошлари бўлиши керак. Масалан, Месси жамоадошларисиз ҳам бемалол ўйнай олади. Қолганлар эса ундай эмас. "Пахтакор" топ футболчини Ўзбекистонга бемалол олиб кела олади, аммо бунга тўсқинлик қиладиган бир нечта муаммолар бор. Юлдуз футболчи топ даражадаги шароит бўлишини истайди.

Рўзиқул Бердиев ("Насаф" бош мураббийи)

22 ёшли футболчиларни ёш десак, хато қилган бўламиз. Катта лигаларда 17-18 ёшли футболчилар хотиржам футбол ўйнамоқда. 

Кўпинча терма жамоалар йиғинидан сўнг жамоамиз ўйинида пасайиш кузатилади. 

Ўзи футболда айтишади-ку, голларнинг 50 фоизи стандартлардан урилади.

Ҳакамни муҳокама қилмоқчи эмасман. Лекин, ҳакамлар ўйиндаги энг муҳим инсонлар. 

Биз "аждар" бўлиб қоламиз. Ҳар икки логотип остида ўйнашнинг фарқи йўқ. Аввал ҳам хумо қуши логотипида ўйнаганмиз, аждар тасвирида ҳам. Муҳими, "Насаф" ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга чиқади.

Сиз мутахассис эмассиз. Футболнинг қандай ўйналаётгани тасаввурига ҳам эга бўлмайсиз. Ҳар бир ўйинимизни эътибор бериб қарасангиз, рақиб жамоадан кўра мазмунлироқ ўйнаймиз. Буни мутахассислар, футболчилар яхши билишади ва таъкидлашади. Сиз журналистсиз жамоани бундай муҳокама қилиш сизга эмас.

Замонавий футболда стандартдан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади. Жуда кўп ўйинда стандартдан фойдаланиш заруратга айланди. Бугунги кун футболида жамоалар, асосан, ҳимоявий ўйин кўрсатишни бошламоқда. Шунинг учун стандарт вазиятлар жуда муҳим бўлиб қолди. 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ўзида мағлубиятни қабул қилиш учун куч топа олиши керак.

Вице-чемпионлик ва иккита кубокни қўлга киритиш - биз учун тарихда бўлмаган ҳолат. Буни такрорлаш ҳам жуда қийин. Шу сабабли ҳеч шубҳаланмасдан ушбу мавсум "Насаф" учун энг омадлиси бўлди дея оламан.

Самвел Бабаян ("Навбаҳор" бош мураббийи)

Биз сюрприз қиладиган жамоа эмасмиз. Биз мухлисларимизни хурсанд қиладиган ва натижа кўрсатадиган жамоамиз.

Ўз олдига катта мақсадлар қўйган жамоа бундай ўйинларда биринчи дақиқадан бошлаб, сўнгги сонияларгача диққатни жамлаб ўйнаши керак.

"Бунёдкор"га қарши биринчи бўлим 2023 йилда "Навбаҳор" ўтказган энг зўр тайм бўлди. Мана шу тайм қандай ўйнаш кераклиги учун эталон ҳисобланади.

"Навбаҳор" ҳар куни жамоани қандай кучайтириш ҳақида ўйлайди. Бироқ, бизда ҳам маълум имкониятлар бор ва биз бу чегарадан четга чиқа олмайман. 

"Пахтакор"да ўйин услуби йўқ. Жамоани фақатгина бир инсон қутқармоқда — Драган Черан.

Тўғрисини айтсам, йигитларни нима сабабдан тергашни билмайман. Тўп дарвозага кирмаяпти.

Жамоанинг ўйини бир футболчига боғланиб қолиши яхши эмас.

Жамоавий ўйин қуриш учун биринчи навбатда тактик услуб, фалсафа ва чизиқлар боғламлиги бўлиши керак. Бундай жиҳатлар жамоада бўлмаса ўйин сифати ҳам бўлмайди.

Бугун "Навбаҳор"нинг замонавий тарихидаги барча бор нарса вилоят ҳокими туфайли. Олдимиздаги мақсадни у аниқлаб беради. "Навбаҳор" бу мавсум нафақат Осиё балки дунёдаги мавқеини тиклаб олди.

Келаси йили ёшларга эътибор қаратамиз. Вазифамиз шундай бўларкан, таркибга бутун Ўзбекистондан ёшларни жалб қиламиз. Бошқа клублар билан биз ҳам ривожланаётганимиз борасида рақобатлашамиз.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи)

Шогирдларимга "Аллоҳдан бошқа ҳамма хато қилади, лекин хулоса чиқариш сенлардан", дейман. 

Ўтган йилги "Нефтчи" билан бу йилги "Нефтчи" ўртасидаги фарқ? Кеча нима овқат едингиз деб сўранг олдин.

Мақсад бўлмаса, ишлашнинг ҳожати йўқ. 

Футбол ҳеч кимни кечирмайди. Футболчилар бир сонияга хотиржамликка берилса, бўлди тамом. Бир ўйинни эслатиб ўтсам, 1989 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсида Нигерияга қарши баҳс ўтказганмиз. 4:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик, учрашув якунланишига 25 дақиқа қолган эди. Хотиржамлик берилганимиздан сўнг 4:4 ҳисобида учрашувни якунладик ва пенальтилар сериясида мағлуб бўлгандик. Ўша учрашувдан сўнг руҳий ҳолатимни тўғирлаш учун 24 кун шифохонада даволанганман.

Яйпанда автобус ишлаб чиқарилмайди, тўғрими? Ўйин бошланиши биланоқ "Турон" жуда зўр автобус қўйди.

Мен ҳар доим йигитларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этиш кераклигини уқтираман. Мағлуб бўлсак ҳам, майдони "мағрур" бўлиб тарк этишимиз керак.

Ҳозир ҳамма футболнинг мутахассиси бўлиб кетяпти. Аммо ҳаётида ҳали бирор футболчини алмаштирмаган. 

Москва ҳам бир кунда қурилмаган. Бу мағлубият билан бизни ерга уриб ташлашни кераги йўқ. Тилни суяги йўқ.

Мен ҳеч қачон бошқа рақибга қарши ўйин олдидан умуман бошқа жамоага қарши ўйинга тайёргарлик кўрмайман.

Биз ҳар доим ғалаба учун ўйнаймиз. Лекин ҳар доим мақсадга эришиш имконсиз. Рус мақоли борку: "биз мақсад қиламиз, Худо амалга оширади". Бугун дуранг бўлиши керак бўлган экан ва шундай натижа бўлди, лекин бир очко Африкада ҳам бир очко саналади.

Бугун омад бизга кулиб боқди, негаки, ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта олмадик.

Виталий Левченко ("Нефтчи" бош мураббийи)

"Нефтчи" мухлисларидан Собиқ Иттифоқ давридан бери барчага маълум бўлган мухлислик маданиятини кутиб қоламиз. "Нефтчи" мухлислари футболни севишади ва яхши тушунишади.

Яхши ҳужумчиларни Ўзбекистонда ўйнашга кўндириш осон кечмайди.

Футбол жойида турмаяпти. Барча ўйламоқда, тахлил қилмоқда, ўрганмоқда.

Бугун байрам экан, нега пенальти қўймаслик керак?

Балки кучли учлик юрганимиз кимларгадир ёқмаётгандир.

Қачонки гол урсангиз, хаёлингизда ғалаба ҳақида ўйлашни бошлаб юборасиз. Муаммо айнан шунда.

Легионерлар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак.

Биз футболчиларнинг маҳоратига эмас, жамоавий ўйинга таянамиз. 

Адҳамзода бу каби вазиятлардан ҳар сафар фойдаланганда, ҳозир у "Реал"да бўларди.

Ким яхши тайёргарлик кўрган бўлса, натижа ўша томонда бўлади.

Шахсий фикримдан келиб чиқиб, ўзбекистонлик ҳамкасбларимдан Рўзиқул Бердиевни энг яхши мураббий деб айтган бўлардим.

Биз чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Бизни курашдан чиқариб юборишди. Мен ким "Нефтчи"ни тўхтатмоқчилигини биламан ва ким ушбу ишларни бошқараётганини биламан, бироқ кимлигини айта олмайман.

Бизнинг энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда. Энг ёмон ўйинимизни эса ҳали тахлил қилмадик. Қачонки тахлил натижасида футболчиларга катта эътироз билдирилса, шунда энг ўйин ўтказилган бўлади.

Футбол ривожланмоқда, эски нарсалар эсдан чиқмаслиги мумкин. Бироқ авлодлар алмашади. Агарда улар бир-бири билан дўст бўлишса, ўзбек футболининг ривожи учун хизмат қилади.

Сергей Арсланов ("Сурхон" бош мураббийи)

Мен бу ерга ишлашга келганман. Бош мураббий, ёрдамчи мураббий ёки А, Про-лицензияси бор мураббий сифатида эмас, шунчаки бу ерга келишдан олдин раҳбариятга мен ишлашни истайман деганман.

Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди. 

Одамлар бизни "қора тулпор"дек кўришган ва бир томондан бу биз учун яхши. Шунга яраша ўзига хос сюрпризлар амалга ошира оламиз.

Ҳозирги кунда барча жамоаларнинг имкониятлари тенглашиб қолди. Мусобақа жадвалида пастки ўринлардан жой олган жамоалар қўрқмай "лидер"ларга қарши ўйнаш олишмоқда, авваллари ундай эмас эди Жамоаларнинг молиявий ҳолатлари ҳам жуда ҳар хил эди. Мен келажакда "Пахтакор"ни мағлуб эта олишимизга ишонаман.

Клубимиз биринчи навбатда ёшларга эътибор қаратади. Кейин эса турли ёшлардаги терма жамоа вакилларини олиб келишга интиламиз. Сўнгги вариант - легионер.

Футбол жамоавий спорт тури. У соатга ўхшайди. Соатнинг бирор қисми бўлмаса, у ишламайди.

Мен ҳеч қачон пенальтини лотерея деб ҳисобламаганман. Лотереяда ютуқнинг чиқиши сизга боғлиқ бўлмайди. 

Ҳозирги болалар мураббийлари, умуман олганда ўзимиз ҳам болалардан рақибларини алдамаслигини, пас ўйнаши кераклигини талаб қиламиз. Аммо ундай бўлмаслиги керак. Айнан шундай йўл орқали бизда ҳам ижрочилар ривожланади.

Александр Хомяков ("Андижон" бош мураббийи)

Бир ҳазил борку: бош мураббий ўйиндан бир кун олдин футболчиларига: 

- Эртага менинг туғилган куним, ғалаба билан совға қилсангиз бўлди, - Ие, жаноб мураббий, биз сизга совғалар олиб бўлганмизку...

Қизишганда кераксиз гаплар айтгандан, совуқ каллага ҳаммасини кўриб чиқиш керак.

Ҳар бир жамоани кучли ва кучсиз томонлари бор. "Металлург" ёмон жамоа эмас, улар ҳали кўпчиликнинг "қонини ичади".

Шахматни кўпчилик ўйнашни билади, бироқ яхши ўйнай олишни ҳамма ҳам эплай олмайди.

Кўп ҳужум қилаётганимиз ҳақидаги гапингизни хушомад деб қабул қилдим. Аслида, биз унчалик ҳам кўп ҳужум қилмаяпмиз.

Жамоамиз йигитларига бугунги характерли ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Улар бугун майдонда шляпани ечсанг арзийдиган ўйин кўрсатиб беришди.

Бугун футбол мабуди бизнинг томонда бўлди. "Навбаҳор"га жамоасига қарши ўйнаш жуда-жуда қийин бўлди, аммо аввалроқ таъкидлаб ўтганимдек бугун бизга яратганинг ўзи ёрдам берди.

Ўзимга қолса мавсум учун "4" баҳо қўярдим.

Александр Крестинин ("Бунёдкор" собиқ бош мураббийи)

Бизда асосий, захира ўйинчилари йўқ. Бу нарсани биз ўйиндан олдин аниқлаймиз.

Мен футболчининг паспортига умуман қарамайман.

Тўғрисини айтсам, мен кўпроқ машғулотларга ишонаман, трансферларга эмас.

Тушунмадим, сўраган футболчиларингиз сизга пул тўлашадими? Ўтган сафар Маҳамаджонов ҳақида сўрагандингиз. Биз сиз билан ўйинни таҳлил қилиб чиқмаймиз, лекин сиз шу каби сўзлар билан ёш футболчиларнинг фаолиятига зарар етказиб қўйишингиз мумкин. 

Биз йигирма биринчи асрда яшаяпмиз. Ахборот асри.

Сиз Суҳроб Султоновнинг персонал мухлисимисиз? У яхши ҳолатда, яхши машғулот ўтказмоқда. Нима у хато қилмайдими? У ҳам, Сарвар ҳам хато қилади. Фақатгина менинг рафиқам хато қилмаслиги мумкин, чунки у футбол ўйнамайди. Футбол - хатоларга бой ўйин.

Ўзбекистон чемпионати - юқори даражадаги лига, бу ерда осон ўйин йўқ. Шунчаки ўтириб олиб томоша қилинадиган ўйинлар бўлмади.

Тимур Кападзе ("Олимпик" бош мураббийи)

Майдон ичидаги нарса майдон ташқарисига чиқмаслиги керак. 

Йигитлар ўсишди ва ишочнлироқ ўйнашмоқда. Бугун ишлар ўхшамагандир, аммо уларнинг катта бўлишаётгани сезилмоқда. 

Барча вазиятлар гол бўлаверса, ўйин қизиқ ўтмайди.

Ўйин амалиётидан маҳрум бўлиш футболчи учун катта жазо ҳисобланади.

Футболчи ўзини жиловлай олмаса, уни терма жамоага чақирмайман. Сабаби, муҳим ўйинда у провокацияга учраб, майдондан четлатилиши мумкин. 

Бу жамоа фақат менга керак эмас, бу менинг лойиҳам эмас. Нимага тайёргарлик кўраётганимизни ҳаммамиз биламиз. Раҳбариятга ҳам, ҳакамларга ҳам бизга ёрдам эмас, ҳалоллик кераклигини таъкидладим. Бизга руҳий зарбаларнинг ҳеч кераги йўқ, чунки биз меҳнат қиляпмиз. Ҳакамлар ишимизга соя солишяпти. Менимча, раҳбарият ҳам бу нарсани кўриб чиқиши керак, чунки бу жамоа фақат менгагина керак эмас. Мен жамоа билан ишлашдан кўра ҳакамлар билан боғлиқ ҳолатларни деб кўпроқ сиқиляпман, кўпроқ асабийлашяпман. Мен йигитларнинг қандай меҳнат қилишаётганини кўряпман...

Вақти келади, ҳали "Бухоро" ҳам чемпион бўлади, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бунинг учун яхши жамоа, мураббий ва раҳбарият керак. Клубда кўп нарсаларни тўғрилаш керак.

Веско Стешевич ("Металлург" бош мураббийи)

Мен ўзимдан олдинги мураббийнинг иши ҳақида гапирмоқчи эмасман.

Бугун ҳеч нарса қила олмадик. Жамоамизнинг кўплаб вакиллари ўз даражасида ўйин кўрсата олмади. Қўпол қилиб айтганда - шармандалик.

Ўйинни ёмон бошладик. Бу нарса одат бўлиб қолди.

Мана бир неча ўйиндирки ўйинни яхши бошлаяпмиз, аммо негадир кимдандир қўриб, хатоларга йўл қўйяпмиз ва бу хатолар голларга олиб келяпти.

Футболчиларни маҳаллий ва легионер футболчиларга ажратишни хоҳламайман, чунки бир жамоамиз.

Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак, ғалабага муносиб ҳисобланасиз.

Иван Бошкович ("Сўғдиёна" бош мураббийи)

Мен рақибга қараб иш тутмайман, мағлуб бўлдикми, демак ўз вазифамизни яхши бажара олмадик. Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди.

Футбол ўзгармоқда, талаблар ошмоқда. Сўнгги ҳужумчи ҳам ҳозир прессинг қилиши, оёқда, бошда яхши ўйнай олиши керак. Олдинлари сўнгги ҳужумчи бемалол тўпни кутиб туриши мумкин бўларди. Ҳозир эса сўнгги ҳужумчи нафақат гол уриши, балки, ҳимояга ҳам ёрдам бериши керак.

Ўйин ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман! Шунчаки кулмоқчиман.

Мен ҳар қандай рақибга қарши ғалаба учун ўйнайдиган мураббийман.

Мухлислар ҳеч қачон рақиб томоннинг фикрига қўшилмайди.

Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Нега вақтлироқ эмас? Бунга сабаб техник муаммо деб ўқидим. У қанақа техник муаммо бўлиши мумкинки, ўйинга 10 соат қолганда маълум бўлса? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, унинг ривожи учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик.

Натижадан норозиман. Биз икки очко йўқотдик. Рақиб жамоа қандай гол урганини кўрдингиз. Пенальти – бу кулгили. "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман.

Жамшид Саидов ("Қизилқум" бош мураббийи)

Клубга келиб, биринчи навбатда жамоани бирлаштирдим".

Мағлубиятда ҳар кимдан айб топиш мумкин. Аниқ фактор шу, жамоа ютқазса, мураббий ютқазган ҳисобланади. Демак, бугун мен ютқаздим.

Ҳар бир очко олтиндек қимматбаҳо ҳисобланади.

Менинг тақдирим шундай - сўнгги ўриндаги жамоада ишлаш. 

Про-лигада ҳам яхши жамоалар бор. Менимча, у ерда қанча кам ва сифатли жамоалар бўлса, шунча яхшироқ. Суперлигада 16 жамоа қилинса, футболчилар ҳам кўпроқ бўлади ва танлов имконияти ҳам ошади. Менимча бу ҳолат Про-лигага таъсир қилмайди.

Ёрқин Назаров ("Турон" бош мураббийи)

Водийда футболни яхши кўришади. Бундай ишқибозлар қаршисида тўп тепиш йигитларга куч бағишлайди.

Шогирдларим бир-икки ўйинда ғалаба қозонгач, "Сурхон"ни ўйиндан аввал мағлуб этдик, деб ўйлашди. Шу боис, биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. 

Мураббийлик постига келганимдан бери айтаман, қайси жамоа билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Барча учрашувда ғалабани ўйлашимиз керак. 

Даражамиз тенг жамоалардан очко олсак, Суперлигада жон сақлаб қолишимиз мумкин. 

Танаффусда кийиниш хонасига кечроқ йўл олишни "Сурхон"да ишлаган пайтларим испан мураббийларидан ўргандим. Чунки йигитларда илк эмоциялар юзага келади. Дастлабки муҳокама — уларнинг иши. Биз ҳам 3-4 дақиқа ичида ёрдамчилар билан футболчиларнинг ҳолати тўғрисида гаплашиб оламиз. Испанлардан бир нечта жиҳатларни ўргангандим, бу усул шулардан бири.

Қайси жамоа билан ўйнашимиздан қатъи назар, фақат ютишимиз керак. Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор?!

Таҳлил қилиб чиққанимдан сўнг шунга амин бўлдимки, жуда кўп ўйинларда ҳакамларнинг хатолари сабаб ютқазиб қўйган эканмиз. Деярли ҳар бир ўйинда ё биз томон пенальти белгиланади, ё қизил карточка олган бўламиз.

"Турон"га келганимдан афсусланмайман. Вазият оғирлигини билардим. Бироқ менга ва мураббийлар штабига бу ерда ишлаш катта тажриба бўлди. Биз йиғган ёшлар охирги беллашувларда қўрқмасдан ўйнашни бошлади. "Турон" фаолиятини давом эттиради ва Про-лигада ўйнайди. Ҳозир раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак. Барчасини вақт кўрсатади.

Улуғбек Бакаев ("Бухоро" бош мураббийи)

Футболда ҳакам ҳуштаги чалингунга қадар ўйнаш керак.

Агарда мухлислар бироз сабр қилишса, қўллаб-туришса, стадионни тўлдиришса, уларни хурсанд қиламиз. Шунчаки сабр, сабр ва яна сабр керак.

Мен афсунгар эмасман. Барчаси ўйинчиларнинг меҳнатсеварлигига боғлиқ. 

Натижа қониқарли бўлмаса, бажарилаётган ишлар самарасиз бўлаверади.

Ким ўйинга тушишга лойиқ бўлса, ўша майдонга тушади. Футболчининг рухий, жисмоний ҳолати яхши бўлганлар ўйнайди. Лойиқ бўлмаганлар эса йўқ. Бу оддий арифметика. 

Амалга оширган трансферларимиздан 80 фоизга қониқиш ҳосил қилдим. Боиси, ўйинимиз ўзгарди, агрессив футбол, вазиятлар ва голлар пайдо бўлди.

Бизда ҳакамларнинг қарорларини муҳокама қилиш ҳуқуқи йўқ. 

Ўйинга етти дақиқа қўшиб берилди, жамоалар эса пенальтидан сўнг уч дақиқа ўйнашди... Бу савол менга эмас, ҳакамларга берилиши керак. Улар қандай қилиб бундай қарорга келишганини билмайман. Пенальти эса йўқ эди. Биринчидан, ўйинчи бошқа футболчига жуда яқин масофада эди. Тўпга ўйнамоқчи бўлган футболчининг қаерига тўп теккани ҳам кўринмаган. Тўпнинг қаерга теккани хатто кўринмаганди. Камераларда бу йўқ эди. Ҳакам эса пенальти қўйди. Балки, уларда бошқа камера бордир, аммо бизга кўрсатилган тасвирларда пенальти йўқ эди. Шунчаки, йигитларга ачиняпман. Улар 90 дақиқа ҳаракат қилишди ва битта эпизод барчасини барбод қилди.

Гапиришдан фойда йўқ, ўйин трансляция қилинди, одамлар барчасини кўрди. Бироқ ўртоқ ҳакам шундай қарор чиқарди.

Кейинги мавсум бизга сабр керак бўлади. Яна Суперлигага қайтиш учун меҳнат қилиш керак. Ҳаёт эса давом этади. Кейинги йил яна Суперлигага қайтишни мақсад қиламиз.

Мен жамоани Про лигага тайёрлайман ва Суперлигага олиб чиқишга ҳаракат қиламан.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика