UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  3 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  6 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  44 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  7 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  2 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  0 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0 21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  112 21:00А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Салернитана"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  76 20:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  5

Coca Cola Суперлигаси. Иккинчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Иккинчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари

Шунчаки завқ олинг.

Coca Cola Суперлигаси. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари

"Андижон"нинг фидойи мухлислари жамоасини "Насаф"га қарши баҳсда қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрди.

"Андижон" клубининг энг жажжи мухлиси.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.

ОКМК — "Сурхон" учрашувига ташриф буюрган онахонлар.

Мартин Боакье рақиби билан тўп учун курашмоқда.

Икки авлод.

ОКМК ҳужумчиси Рубен Санчес ҳужумни голга айлантира олмаганидан кейинги ҳолати.

Гиорги Никабадзе ва Керим Палиш ҳаводаги тўп учун кураш олиб бормоқда.

 Ҳусан Музаффаров танга ташлаш орқали "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" учрашувини ким қайси тарафда бошлашини аниқлаштириб олмоқда.

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилгани ташриф буюрди.

"Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи.

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович мухлиси билан селфига тушмоқда.

Фарруҳ Сайфиевнинг "Нефтчи"га қарши ўйинда қоида бузганидан кейинги реакцияси.

"Насаф" дарвозабони Умид Эргашев "Турон" ҳимоячиси Хуршид Мухторовни ўрнидан туришида ёрдам бермоқда.

"Олимпик" ҳужумчиси Тимур Мамасидиқов "Сўғдиёна" дарвозасига урган голини шундай нишонламоқда.

"Сўғдиёна" футболчиси Муҳаммадсафо Фозилов рақибидан оғриқли зарба қабул қилиб олди.

Хуршид Ғиёсов "Бунёдкор" футболчиси билан тўп учун курашда.

"Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви бош ҳаками Акобир Шукруллаев қоидабузарлик содир этган футболчини огоҳлантиришга ошиқмоқда.

Хонанда Муҳаммадзиё ОКМК — "Олимпик" учрашувидан аввал томошабинлар учун қўшиқ куйламоқда.

ОКМК ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев Асад Жўрабоевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолган вазият.

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митровичнинг махсус сувидиши олиб қўйилганидан кейинги ҳолат.

"Нефтчи" — "Сўғдиёна" учрашуви якунлангач, ҳакамлар бридагаси хавфсизлик ходимлари ёрдамида майдонни тарк этмоқда.

"Сурхон" ва "Турон" учрашувида футболчилар ўртасида тўқнашув юзага келди.

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков "Бунёдкор"га қарши ўйин олдидан ойнинг энг яхши мураббийи статуэткасини қабул қилиб олмоқда.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов "Андижон"га қарши ўйиндаги ғалабани шундай кайфиятда нишонлади.

"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев "Металлург" ҳимоячиси Даниал Маҳини билан тўп учун курашмоқда.

"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев "Металлург" футболчиси билан тўп учун курашмоқда.

"Турон" — "Бунёдкор" учрашуви бошланиш арафасида.

"Турон" бош мураббийи Ёрқин Назаровнинг шогирдлари тўп ўтказиб юборганидан кейинги ҳолати.

"Андижон" мухлислари "Олимпик"га қарши баҳсда жамоасини қўллаб-қувватлашга шай ҳолатда.

"Олимпик" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Андижон" футболчиси Суҳроб Бердиев билан тўқнашиб кетди.

 "Андижон" мухлислари ғалабадан кейин.

"Бухоро" ҳужумчиси Асилбек Қаюмов "Бунёдкор"га қарши учрашувда ҳисобни очди.

ОКМК ярим ҳимоячиси Сиаваш Ҳақназарий "Навбаҳор" футболчисини ортда қолдириб кетди.

"Навбаҳор" дарвозабони Игнатий Нестеров ва ОКМК ҳимоячиси Виталий Денисов.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов шогирдларига кўрсатма бермоқда.

 Фарғонада ўтказилган "Нефтчи" — "Андижон" учрашувидан.

"Металлург" ҳимоячиси Ризо Яздандўст ОКМК дарвозасига киритган тўпни шундай нишонлади.

ОКМК дарвозабони Ботирали Эргашев эса ўз дарвозасидан гол қабул қилиб олди.

Олмалиқ шаҳри осмони Тошкент вилояти дербисида шундай кўриниш олганди.

"Андижон" — "Навбаҳор" учрашуви аввалида мезбон мухлислар ўзига хос кўриниш ҳосил қилишди.

 "Андижон" футболчилари 90+4 дақиқада "Навбаҳор" дарвозасига ғалаба тўпини киритди.

Хавфсизлик ходими ўз ишини бажармоқда.

"Бухоро" дарвозабони Лука Кукич "Нефтчи"га қарши ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

"Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ОКМК ҳимоячиси Акром Комиов томонидан тўхтатиб қолинди.

ОКМК футболчилари "Пахтакор"га қарши баҳсда "жонли девор" ҳосил қилишмоқда.

"Навбаҳор" — "Турон" учрашувида станларт вазият юзага келди.

"Турон" дарвозабони Раҳим Давронов тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетмасликни таъминламоқда.

"Навбаҳор" футболчилари ғалабани наманганлик мухлислар қаршисида нишонлади.

"Сурхон" ҳимоячиси Бобур Асқаров "Бунёдкор" дарвозасига ғалабани тўпни киритди.

"Турон" ва "Металлург" футболчилари тўп учун курашмоқда.

"Қизилқум" "жонли девор"и "Бунёдкор" футболчисининг жарима зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди.

ОКМК ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов ва "Сўғдиёна" футболчиси Муҳаммадсафо Фозилов ҳаводаги тўп учун курашмоқда.

 "Андижон" ҳужумчиси Рубин Ҳебай" "Пахтакор" дарвозасига ғалаба голини урди.

"Пахтакор" футболчиси Дилшод Саитов "Турон" дарвозасига киритган тўпини шундай нишонлади.

 "Олимпик" ҳужумчиси Тимур Мамасидиқов ҳаводан келаётган тўпни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

"Нефтчи" ҳужумчиси Бачана Арабули "Сурхон" футболчилари қуршовида тўпни қабул қилмоқда.

"Қизилқум"га қарши учрашувда Абдурауф Бўриев майдондан четлатилмоқда.

"Турон" футболчиси Марлен Чобанов ва унинг ёш мухлиси.

"Сурхон" ҳужумчиси Силванус Нимели ва "Навбаҳор" ҳимоячиси Филип Иванович тўп учун курашмоқда.

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян шогирдларига кўрсатма бермоқда.

Остон Ўрунов "Сурхон" дарвозасини ишғол қилмоқда.

"Бунёдкор" ҳужумичиси Умид Султонов 90+6 дақиқада "Нефтчи" дарвозасига ғалаба тўпини киритди.

Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Андижон" — ОКМК учрашувидан кейин майдонга хавфсизлик хизмати ходимлари ёрдамида тарк этишди.

"Насаф" футболчилари "Навбаҳор" дарвозасига урилган голни шундай нишонлади.

ОКМК ярим ҳимоячиси Мурод Эрматов "Турон" дарвозасига урган голини шундай нишонлади.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг собиқ футболчилари билан кўришди.

"Олимпик" футболчиси Иброҳим Ибрагимов "Нефтчи" дарвозаси томон зарба йўлламоқда.

"Нефтчи" футболчилари "Турон" дарвозасини ишғол қилди.

"Бухоро" — "Олимпик" учрашуви бош ҳаками Комил Расулов ВАр ёрдамида мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин бўлган ҳолатни кўриб чиқмоқда.

"Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсуповнинг тепган тўпига "Бунёдкор" сардори қаршилик қилишга уринмоқда.

"Навбаҳор" миллий чемпионатлардаги 1500-голини урди.

"Сурхон" — "Олимпик" учрашувида ҳаводаги тўп учун кураш кечмоқда.

"Бунёдкор" ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов "Металлург"га қарши ўйинда майдонга ноқулай йиқилди.

 "Андижон" ҳужумчиси Рубин Ҳебай "Турон" футболчиси томонидан йиқитилди.

"Нефтчи" — "Қизилқум" учрашувидан илгари давлат мадҳияси ижро этилмоқда.

"Пахтакор" клуби Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Сизга қайси сурат ёқди? Изоҳларда ёзиб қолдиринг. 


Coca Cola Суперлигаси-2023. Мураббийлардан сара иқтибослар

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

   
22 фев 16:18:50
Logistika
Уххх, илохий сув кадри ку
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика