Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум қилинди

Aziz Tukhtamuradov
23 фев 2023, 07:33
УЕФА ЕЧЛда ўтказилган ўйинлар якунига кўра ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни маълум қилди.

Унга кўра Винисиус, Марез, Чалханоглу ва Лосано ушбу номга даъвогарлик қилмоқда. 

"Манчестер Сити" футболчиси Рияд Марез "Лейпциг"га қарши ўйинда гол урди. 

"Интер" вакили Хакан Чалханоглу "Порту"га қарши баҳсда 11,91 км масофани босиб ўтди, узатмалар анилиги 72 фоиз, максимал тезлик 32 км/с.

"Наполи" вингери Ирвинг Лосано "Айнтрахт"га қарши ўйинда голли узатма амалга оширди. 

"Реал" вингери Винисиус Жуниор "Ливерпул"га қарши ўйинда 2 та гол урди ва голли узатма амалга оширди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›