

Бу ҳақда амстердамликлар расмий сайти хабар тарқатди. 19 ёшли футболчи "Аякс"да 2020 йил 30 июнга қадар ўйнайди.
"Аякс" ўйинчининг ижараси тугагандан сўнг уни сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Фамилио-Кастильо "Аякс" академиясида 2009-2016 йиллар давомида шуғулланган.
Футболчи шундан сўнг "Челси"га ўтган эди, аммо у "аристократлар" сафида бирорта ўйинда ҳам майдонга тушмади.





