

23 ёшли албанлиялик янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Трансфер сумма 20 миллион фунтни ташкил қилган.
Ўтган мавсумда Броя ижара асосида "Эвертон"да ўйнади ва 11 ўйинда сермаҳсуллик қайд этмади.
Броя клублардаги фаолиятидаги сўнгги голини 2024 йил январида "Челси" таркибида Англия Кубогида "Мидлсбро" дарвозасига урган.




