

Ёзда 40 миллион фунт эвазига "аристократлар" сафига ўтган Бакайоко яқинда Премьер-лигада биринчи голини урса сочини кўк рангга бўяшини айтган эди. У АПЛ 8-турида "Кристал Пэлас" билан баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди ва бугун сочлари рангини клуб рангига мослаб бўяди.






