UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  2 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  3 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   3 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2

"CA" қорга бурканган Қаршига учиб келди ФОТО Янгиликлар

"CA" қорга бурканган Қаршига учиб келди ФОТО

Ниҳоят "CA", "Ал Файсали", Осиё чемпиони бўлган "насафчилар"ни ўз бағрига олган Тошкент-Қарши йўналишидаги самолёт бундан бир неча дақиқа аввал Қарши шаҳридаги халқаро аэропортга келиб қўнди.

"Насаф" клуби "Ал Файсали" делегацияси, Осиё чемпионларига айланган тўрт нафар футболчи Одилбек Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев ҳамда Бобир Абдихолиқовни тантанали равишда кутиб олишди.

"Ал Файсали" Қаршига етиб борди 

Биз эса аэропортдан тўғри "Марказий" стадионга қараб йўл олдик. Қорга бурканган Қаршида эса қор ёғиши янада авж олаётганди. "Ал Файсали" жамоаси аэропортдан тўғри Қарши шаҳридаги "Ҳаёт" меҳмонхонаси томон йўл олди.

Об-ҳавонинг жуда ноқулай келгани ва "Марказий" стадион майдони тўлиқлигича қор билан қоплангани боис, ҳар иккала жамоа футболчилари ўйиндан олдинги расмий машғулотларини асосий стадионда ўтказишмади.

"Насаф" биз келгунга қадар ўз қароргоҳида машғулот ўтказган бўлса, "Ал Файсали" жамоаси бугун машғулотларга чиқиш-чиқмаслиги номаълум. Чунки ноқулай об-ҳаво туфайли рейс кечиккани сабабли, жамоанинг режими бузилиб кетди ва камига бу ердаги қалин қор ҳам бунга тўсқинлик қилиши мумкин.

"Ал Файсали" жамоаси бош мураббийи Небойся Йовович иштирокидаги матбуот анжумани бугунча ўтказилмаслиги маълум қилинди. Агарда матбуот анжумани ўтказиладиган бўлса, унда катта эҳтимол билан эртага ўйиндан олдин бўлиб ўтиши эҳтимоли мавжуд.

Биз эса буни пайқаган ҳолда Тошкентдаги аэропортда жаноб Небойся Йововичнинг ўйин олди фикрлари билан қизиққандик.

"Ал Файсали" бош мураббийидан аэропортда олинган интервью

"Ал Файсали" бош мураббийи Қаршидаги қорни кўриб нима деди? ФОТО

Осиё чемпионатида иштирок этган чемпионлар ҳам жамоаларининг машғулотларига улгура олишмади. Лекин шунга қарамасдан улар эртанги бўладиган баҳсда майдонга тушишга ва жамоага ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди. Айниқса Бобир Абдихолиқов эртанги беллашувни интиқлик билан кутаётганини ва кечаги уларни кутиб олиш маросими уни янада илҳомлантирганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Осиё чемпионлари гарчи жисмонан эртанги ўйинга тўлиқ тайёр бўлишмасада, чемпионлик руҳи уларни асло тарк этмаган. Агарда мабодо эртанги баҳсда ушбу футболчилар майдонга тушишадиган бўлса, унда ҳеч иккиланмасдан улар яна бир жасорат кўрсатган бўлишади. Чунки Одилбек Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев 27 январь куни Хитойдаги финал учрашувида 120 дақиқа майдонда тер тўкишган бўлса, кейинчалик 2 кун йўлда сарсон бўлишди. Камига янги мавсум олдидан бу футболчилар ҳали янгиланган "Насаф" билан бирорта ҳам машғулотда иштирок этишмаган.

Чиптахонада чипталар сотилмоқда. Об-ҳавонинг ноқулай келганига қарамасдан ишқибозлар чипталарни харид қилишда давом этишмоқда. Маълумотларга кўра, чипталар деярли тугаб қолди.


Майдон ҳолатидан ҳавотирланишга ўрин йўқ. Чунки майдонга махсус материал ёпиб қўйилган.


Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов
Қарши шаҳридан махсус

Рейтинг: +87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика