UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  212 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

“Бухоро”да ички муҳит қандай? Жамоа ўйинида ўзгариш кўрамизми? Мирислом Ҳасанов билан суҳбат Янгиликлар

“Бухоро”да ички муҳит қандай? Жамоа ўйинида ўзгариш кўрамизми? Мирислом Ҳасанов билан суҳбат

Аввал хабар берганимиздек, “Бухоро” жамоасида бош мураббий Анвар Бердиев куни-кеча истеъфога чиқди.

Унинг яқин ёрдамчиси Сергей Лебедев ҳам жамоа билан хайрлашишга қарор қилди. Айни дамда жамоани бўлажак баҳсларга маҳаллий мураббий Мирислом Ҳасанов тайёрла бормоқда. Хабарингиз бўлса керак, бухороликлар эртага ўз майдонида ПРО-Лига пешқадами “Нефтчи” жамоасини қабул қилади. Ҳозиргача чемпионат доирасида умуман мағлуб бўлмасдан келаётган фарғоналикларга қарши баҳс осон ўтмаслиги аниқ. Хўш, бўлажак учрашув олдидан “Бухоро”да ички муҳит қандай? Жамоанинг янги устози Мирислом Ҳасанов билан суҳбатлашиб, шу ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

Дарвоқе, ёш мутахассиснинг камтарлиги тутиб жамоасининг муҳим ўйини олдидан интервью беришга аввалига кўнмади. Аввал бир нимани қойиллатмасдан дарҳол матбуотда чиқиш қилсак, жамоатчилик қандай қабул қиларкин қабилида фикр билдириб, суҳбатни кейинроққа қолдиришни сўради. Ўз навбатида биз ҳам қароримизда қатъий туриб, бўлиб ўтган ўзгаришлар ва бўлажак ўйинга тайёргарлик хусусида маълумот беришини сўрадик. 

- “Бухоро” учун бегона мураббий эмассиз. Ўтган йили ҳам деярли худди шундай вазиятга тушгандиз. Яъни жамоада вақтинча бош мураббий вазифасини ўташ сиз учун биринчи маротаба такрорланмаяпти...

- Тўғри айтиб ўтдингиз, “Бухоро” мен учун аллақачон қадрдон жамоага айланган. Ўз вақтида маълум муддат футболчи сифатида жамоа шарафини ҳимоя қилганман. Охирги йилларда эса мураббий сифатида U-21 ёшлар жамоасини шакллантириб, маҳаллий ёшлар билан ишлаб келаётгандим. Ўтган мавсум жамоамизнинг тожикистонлик устози Муҳсин Муҳаммадиев карантин сабаб жамоа билан бирга бўлмаган вақтида бош мураббий сифатида вақтинча жамоани бошқариб тургандим. Бу йил ҳам раҳбарият менга яна шундай имконият берди. Шундай экан ўзимга билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш ва мураббий сифатида янада ўзимни кўрсатиш учун астойдил ишлайман.   

- Жамоага бош мураббий этиб тайинланишингизни қачон ва қай тарзда юз берди?

- Хабарингиз бор, мендан олдин жамоани Анвар Бердиев бошқариб келаётганди. Сафарда “Динамо”дан учралган мағлубиятдан кейин бош мураббий истеъфога чиқди. Шундан кейин менга клуб менежери Усмон Тошев алоқага чиқиб, асосий жамоани бошқаришим кераклигини айтди. Билсангиз керак, Бухоро футболи учун кўп мехнати синган Усмон Қудратович яқинда жамоада менежер сифатида иш бошлади. Аммо у кишининг Тожикистон миллий терма жамоасидаги иши тўлиқ якунига етмагани сабабли, ҳозирча “Бухоро” билан бирга эмас. Шу боис масофадан туриб бўлсада, бизга ўз маслаҳатларини бериб бормоқда. Ҳозирча бухоролик яна бир собиқ футболчи Суҳроб Қобилов билан бирга асосий жамоани бўлажак учрашувларга тайёрлаяпмиз.  

- Қишки йиғинлар чоғида Даврон Файзиевга ёрдам бергансиз. Жамоа таркибидаги ўйинчилар сизга бегона эмас...

- Ҳа, йил бошида “Бухоро”ни тажрибали мураббий Даврон Файзиев қабул қилиб олгач, мени ҳам штабида бўлишимни айтиб, бирга ишлашни таклиф қилганида бажонидил  у кишига ёрдам бера бошлагандим. Лекин мавсум старти арафасида жамоа раҳбарияти мураббийлар штабига Анвар Бердиев билан Серей Лебедевни олиб келгач, мен ўз хоҳишимга биноан U-18 ёшлар жамоасини шакллантиришга қарор қилдим. Ўша вақтдаги бош мураббий Даврон Орифович ҳам бу қароримни қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг U-18 биринчилигида “Бухоро” ёшлар жамоаси билан бирга иштирок этиб келаётгандик. Саволингизга келадиган бўлсак, асосий таркибнинг деярли барча ўйинчиси билан яқиндан танишман ва бу борада ортиқча муаммо йўқ. Жамоага тажрибали футболчилар жалб этилган. Ҳаммаси профессионал бўлгани учун ҳам машғулотлар чоғида ҳозирча тил топишишимиз қийин кечмаяпти. Умид қиламанки, ҳаммамиз бир мақсад йўлида жипслаша оламиз.  

- Сизда қандай мураббийлик лицензияси мавжуд?

- Ҳозирча “В” тоифали лицензияга эгаман. Шу ўринда ҳозир “Бухоро”да бош мураббий эмаслигимни айтиб ўтмоқчиман. Гарчи машғулотларни ўтказиб, жамоани бўлажак баҳсларга олиб тушсамда, ўзимни бош мураббий дейишдан йироқман. Бу масала Усмон Тошев Тожикистондан қайтиб келгач, тўла-тўкис хал этилади. 

- “Бухоро”да Даврон Файзиев ва Анвар Бердиевнинг бош мураббий сифатида узоқ вақт ишлай олмаганига нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Қишки йиғинлар чоғида Даврон Файзиев жамоани янгитдан тузганди. Маҳоратли ижрочилар таклиф этилди. Жамоанинг ўйин услуби ҳам секин-аста яратилиб борилаётганди. Аммо раҳбарият истеъфо борасида жуда тез қарор қабул қилгани менимча катта хато бўлди. Чунки учта ғалаба ва бир мағлубиятдан кейин бош мураббийнинг ўз вазифасидан озод қилиниши шошма-шошарликдан бошқа нарса эмас. “Янгиер”дан учралган мағлубият Файзиевнинг истеъфосига сабаб бўлди. Анвар Бердиевга келадиган бўлсак, бу мураббий даврида ҳам жамоа қимматли очколарни бой бергани раҳбариятга ёқмади. Айтишадику, футболда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради деб. Мураббийнинг қисмати ҳам ўйиндан ўйингача бўлади. 

- Кетма-кет ўзгаришлардан кейин жамоада ички муҳит қандай?

- Бош мураббийнинг алмашиши истайсизми йўқми барибир футболчиларга руҳан таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Бу билан ички муҳит бузилиб, тартиб—интизом издан чиққан демоқчи эмасман. Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоамизда профессионал футболчилар йиғилган. Улар вазифани адо қилиш учун астойдил тер тўкмоқда. Жамоамиз сардори Шавкат Саломов ҳам ички муҳитни янада яшилаш учун бизга яқиндан ёрдам бермоқда. Умуман олганда футболчиларга эътироз йўқ. 

- Ҳар бир мураббийнинг футболга ўз қараши бўлади. Сиз ҳам “Бухоро”да ҳозир ўз фалсафангиз бўйича ишлаяпсизми ёки Усмон Тошев берган дастур бўйича машғулот ўтказиб турибсизми?

- Албатта, ҳар куни Усмон Қудратович билан телефон орқали мулоқотда бўлиб турибмиз. У киши етук мутахассис. Футболда катта тажрибага эга. Ўз вақтида Тошевнинг қўли остида футболчи сифатида ўйнаганман. Шунинг учун биздан ўз маслаҳатларини аямаяпти. Бу билан менга алоҳида дастур бериб, шу бўйича ишлайсан деб туриб олмаяпти. Вазиятдан келиб чиқиб, иш тутмоқ фойдали эканлигини айтиб турибди. Шу боис ўзимнинг тушунчам бўйича йигитлар билан машғулотларда кўпроқ техник-тактик жиҳатлар бўйича ишлаяпмиз. 

- Кетма-кет мураббийларнинг истеъфосидан сўнг кўпчилик “Бухоро”нинг Суперлигага қайтиш имконияти пастлаб кетгани тўғрисида фикр юритмоқда. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Қимматли очколар бой берилган бўлсада, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳамон имкониятимиз бор. Шундай экан астойдил харакат қилиб, вазифани бажарамиз. Олдиндан ўйинлар кўп. 

- U-18 жамоасидаги ишингизни ҳам параллел равишда давом эттирасизми?  

- Уларни ҳам табиийки назоратда ушлаб тураман ўзим. Машғулотларни ёрдамчим Анвар Ражабов ўтказмоқда. Мухлисларга яхши таниш бўлган, собиқ ҳужумчи Анвар Ражабов менга ёшлар жамоасида яқиндан кўмаклашиб келмоқда. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика