UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  2 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  14 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  13 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  28 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14

“Бухоро” – “Сўғдиёна” ҳамда “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувларидаги ҳакамлик бўйича инспектор хулосаси Янгиликлар

“Бухоро” – “Сўғдиёна” ҳамда “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувларидаги ҳакамлик бўйича инспектор хулосаси

Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасида бўлиб ўтган “Бухоро” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли вазият юзага келди ва бу бўйича интизомий чора қўлланди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида 2-ёрдамчи ҳакам Руслан Серазитдинов “Бухоро” урган голни офсайддан киритилган, дея ҳисоблади ва натижада гол инобатга олинмади.


Ушбу вазиятда мезбонларнинг 9-рақамли футболчиси Александр Касян ўйиндан ташқари ҳолатда бўлмагани, қанот ҳамда ВАР ҳакамлари ҳолатга нотўғри баҳо бергани маълум бўлди. Шу туфайли, учала арбитрга ўйин учун белгиланган маошнинг 25 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.


Шунингдек, Про Лига 9-туридан ўрин олган “Динамо” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 70 ва 90-дақиқаларида ўйиндан ташқари ҳолатда 2 та гол урилди. Аҳамиятли жиҳати, қанот ҳаками Бектурсин Канназаров бу вазиятда офсайд қайд этмади ва голни инобатга олди. Натижада, ушбу арбитрга нисбатан ўйин учун белгиланган маошнинг 25 фоизи миқдорида жарима ҳамда Суперлига ва Про Лиганинг 3 та учрашувидан четлатиш жазолари қўлланилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика