“Бухоро” Раҳматулло Бердимуродов билан хайрлашди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2019
Тошкентда йиғин олиб бораётган “Бухоро” жамоаси таркибида ўзгаришлар давом этади.

Сўнгги мавсумни "Бухоро" таркибида ўтказган ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов билан дўстона равишда хайрлашилди.

Айтиш керакки, Бердимуродов “Бухоро” сафида мазмунли ўйинлари билан маҳаллий мухлисларни ишончини оқлаганди. Шу боис Раҳматуллонинг жамоада ўтказган фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида омад тилаб қоламиз, - деб ёзади "Бухоро" матбуот хизмати.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати