UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1 (матнли трансляция)  2 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  3 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  6 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  12 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  8 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

«Бунёдкор» 150 миллион сўм билан мукофотланди Янгиликлар

«Бунёдкор» 150 миллион сўм билан мукофотланди

2013 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларида ғолибликни қўлга киритган Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан 150 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланди.

2013 йилги мавсум арафасида, Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар 2013 йилги Регламентига Ўзбекистон Чемпионати ғолиби ва Кубок соҳибини пул мукофот билан тақдирлаш тўғрисидаги бандлар киритилган эди.

Шунга асосан, Регламентнинг 14.1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритгани учун 100 миллион сўм, Регламентнинг 14.6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ғолиб чиққани учун 50 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули «Бунёдкор» футбол клубига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида «Бунёдкор» футболчилари Қаршининг «Насаф» жамоасини мағлубиятга учратган, 8 ноябрь куни якунига етган Олий Лига-2013 баҳсларида, сўнгги турга қадар изма-из таъқиб этиб борган «Локомотив» ва «Насаф» жамоаларини ортда қолдириб, ўз тарихида бешинчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика