
Мавсум рестартидан кейин жамоалар иккита тур беллашувларини ўтказишди. Статистикага мурожаат қилинадиган бўлса, мезбон жамоалар ушбу икки турда ғалаба қозониш атиги учта жамоага (“Боруссия”- “Шальке” 4:0, “Герта” – “Унион” 4:0, “Бавария” – “Айнтрахт” 5:2) насиб этди. Икки турда 18 та учрашувдан атига учтасида мезбонлар ғалабаси қайд этилди – 16,6%. Мавсум пандемия сабаб тўхтатилишидан олдин бу кўрсаткич 43,3 % ни ташкил этганди.