UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  11 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  31 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  3 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2

Бундеслига, 29-тур старт олмоқда. "Гамбург" - "Байер" Янгиликлар

Бундеслига, 29-тур старт олмоқда. "Гамбург" - "Байер"

Бугун Германия чемпионатининг 29-турига старт берилади.


Бундеслига учрашувлари кўпчилик футбол ишқибозларини ўзининг шиддаткор ўйинлари билан ром этиб келади. Германияда чемпионати кутилмаган ҳисоблари ва жамоаларининг кучли характери билан бошқа чемпионатлардан ажралиб туради. Бу чемпионатда қайси клуб нечинчи поғонада ва ким қандай кучга эга эканлиги ҳам унчалик муҳим аҳамият касб этмайди. Ҳар қандай учрашувларда мухлислар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюришади.


Бундеслиганинг ҳар қандай ўйинлари мухлисларда катта қизиқиш уйғотишининг асосий сабаби мана шулар. Бугун чемпионатда кутилмаганда ўз ўйинини топа олмаётган "Гамбург" жамоаси ўз уйида Леверкузеннинг "Байер" клубини меҳмон қилади. Айни пайтда "Гамбург" бундеслигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, Сами Хююпя бошқарувидаги "Байер" ЕЧЛ йўлланмаси учун баҳс олиб бормоқда. Учрашув қизиқарли ва кескин курашлар остида кечиши аниқ. Бу ўйин голларга бой бўлишини ҳам тахмин қилиш мумкин. Бу иккала жамоа ҳимоявий ўйиндан кўра, ҳужумкорроқ футболни ёқтиришади. Асосан "Гамбург" иштирокидаги учрашувларда мухлислар кўпроқ голлар шоусини кўришга ўрганиб қолишган.


Бундеслига, 29-тур.

"Гамбург" - "Байер" (23:30 "НТВ-ПЛЮС Футбол")

"Имтех Арена" стадиони.

Ҳамкамлар: Бастиан Данкерт, Маркус Хакер, Рене Роде.

Тахминий таркиблар:

"Гамбург": Рене Адлер, Деннис Дикмайер, Майкл Мансьенн, Хайко Вестерманн, Жоан Журу, Милан Бадель, Толғай Арслан, Петр Ирачек, Рафаэл ван дер Варт, Хакан Чалханоглу, Жак Зуа.

"Байер": Бернд Лено, Себастьян Бениш, Жулио Донати, Филипп Волльшайд, Эмир Спахич, Эмре Жан, Андрес Гуардадо, Гонсало Кастро, Ларс Бендер, Штефан Кисслинг, Сон Хин Мин. 

Биринчи даврадаги ўйин: ("Байер" - "Гамбург" 5:3)


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика