"Бундай майдонда комбинацион футбол кўрсатиш қийин"

Aslanov Jasurbek
10 апр 2021, 22:21
Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг бешинчи турида сафарда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Насаф"га ғалаба келтирган икки голга жамоанинг сербиялик ярим ҳимоячиси Марко Станоевич муаллифлик қилди. Шунингдек учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Биз эса мазкур баҳсдан сўнг Марконинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Рақибимиз яхши ва тажрибали ижрочиларга эга жамоа эканлигини билар эдик. Ўйин осон бўлмади.  Лекин майдон ҳолати ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсатишга тўсқинлик қилди. Бундай майдонда комбинацион футбол кўрсатиш мураккаб. Муҳими якунда ғалабани ўзимизники қилдик. Энг асосий масала шу. 

Стандарт вазиятларда, жарима зарбаларини ўзим амалга оширмоқдаман. Айрим ҳолларда хатога ҳам йўл қўйяётганимни сезяпман. Шунинг учун ҳар доим ҳам зарбалар муваффақиятли чиқавермайди",- дейди Станоевич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia