

"Қаймоқранглилар" ЛаЛиганинг 10-турида "Барселона"га мағлуб бўлди.
Бугун "Реал" офисида катта йиғилиш бўлади. Клуб раҳбарлари иштирок этадиган мажлис 19:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да бошланади.
Тахминларга кўра, йиғилишда Хулен Лопетегининг истеъфоси муҳокама қилинади. Бу жой учун асосий номзод - Антонио Конте.


