UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  0 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  12 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  121 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4

Бугун Осиё чемпионлар лигасида битта ўйин бор Янгиликлар

Бугун Осиё чемпионлар лигасида битта ўйин бор

Бугун, 26 август куни ОЧЛ 1/4 финал дастлабки учрашувларга старт берилади.

Кун тартибидан битта ўйин ўрин олган. Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" жамоасини қабул қилади. "Ал Наср" аввалги босқичда икки ўйин натижасига кўра БААнинг "Ал Ваҳда" клубини мусобақадан чиқариб юборди. "Ал Садд" эса ҳамшаҳари "Ал Дуҳайл"ни мағлуб этди. 

Қизиғи шундаки, "Ал Наср" ўз тарихида биринчи марта ОЧЛ чорак финалига йўл олди. Аввалги учта иштирокдан фақат биттасида Ар Риёд клуби гуруҳдан чиқиб, ўз иштирокини 1/8 финалда тўхтатганди. 2011 йил "Зобаҳан" "Ал Наср"ни мусобақадан чиқариб юборган. 

"Ал Наср" бунгача ўз майдонида 9та ўйин ўтказиб, шундан учтасида имкониятни бой берган. Учта мағлубиятдан иккитаси "Зобаҳан" билан кечган ўйинларда (2016 ва 2019) рўй берган. 

"Ал Садд" Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бугунги ўйинда Хави жамоасига кореялик ярим ҳимоячи Нам Тае Хи ёрдам бера олмайди. Футболчи тиззасидан жароҳат олиб уч ҳафтага сафдан чиқди. 

"Ал Садд" бунгача Саудия Арабистонида 9та учрашув ўтказиб, умуман ғалаба билан қайтмаган: 5 дуранг ва 4 мағлубият. 2011 йил "Ал Садд" якунда чемпион бўлган мусобақада "Ал Наср" билан гуруҳ босқичида куч синашиб "Ал Риёд"да 1:1 ҳисобини қайд этган. 

ОЧЛ-2019. 1/4 финал. Дастлабки учрашувлар

26 август. 22:45 

"Ал Наср" - "Ал Садд" 


27 август. 16:30 

"Шанхай СИПГ" - "Урава Редс" 


27 август. 22:45

"Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" 


28 август. 17:00

"Гуангжу Эвергранд" - "Кашима Антлерс"

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика