Бугун Жаҳон чемпионатларининг мутлоқ рекорди ўрнатилади

Tolibjon Qosimov
25 июн 2018, 18:43
Бироздан сўнг ЖЧ-2018 3-тур "A" гуруҳи доирасида Саудия Арабистони - Миср ўйини бўлиб ўтади.

Олдинроқ сайтимиз орқали ана шу учрашувда мундиалларнинг мутлоқ рекорди қайд этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мисрликлар бош мураббийи Эктор Купер асосий таркибда 45 ёшли дарвозабон Эссам Эл-Хадарини туширишга қарор қилди. Агар кипер чигалёзди машқларида кутилмаган жароҳат олмаса асосий таркибда тушади ва Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта футболчига айланади. Эл-Хадари 45 ёш 161 кунлик.


Ҳозирги рекорд колумбиялик дарвозабон Фарид Мондрагонга тегишли. У 43 ёшида мундиалда ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›