Бугун Саудия Арабистони - Миср учрашувида тарихий рекорд гувоҳига айланамизми?

Narzulla Saydullayev
25 июн 2018, 15:19
Россияда ўтаётган мундиалда бугун 3-тур баҳсларига старт берилади.

"A" гуруҳида плей-оффга чиқиш учун имкониятни йўқотиб бўлган Саудия Арабистони ва Миср ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Агар Миср бош мураббийи Эктор Купер дарвозабон Эссам эл-Хадарини майдонга туширса Жаҳон чемпионатларининг мутлоқ рекорди ўрнатилиши мумкин. Гап шундаки, Хадари айни пайтда 45 ёш ва 161 кунлик. Агар посбон бугун майдонга тушса, Жаҳон чемпионатлари тарихида майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланади. Ҳозирги рекорд колумбиялик Фарид Мондрагонга тегишли. У 43 ёшида мундиалда ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони - Миср учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.



ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР (FIFA.COM)

Саудия Арабистони:
Ёсир Ал-Мусайлим; Али ал-Булайхи, Осама Хавсави, Муҳаммед ал-Бурайк, Ёсир ал-Шаҳрони; Салмон ал-Фараж, Абдаллаҳ Отайф, Ҳуссайн ал-Могахви, Салим ал-Давсари, Хатан Бахбир; Муҳаннад Асири

Миср: Эссам эл-Хадари; Али Габр, Аҳмед Хегази, Аҳмед Фатхи, Муҳаммад Абдулшафи; Тариқ Ҳамид, Муҳаммад эл-Ненни, Маҳмуд Трезеге, Абдалла Саид; Муҳаммад Салаҳ, Марван Муҳсин


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›