UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  3 01:15АПЛ. "Арсенал" – "Астон Вилла" , "Манчестер Юнайтед" – "Вулверхэмптон" (онлайн ҳисоб)  9 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  1 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  1 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  12 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Обод" Янгиликлар

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Обод"

Теглар :  НефтчиОбод
Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. Фарғонада "Нефтчи" Тошкентнинг "Обод" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 17:30да бошланади.


Олий лига. 10-тур. 12 май
«Нефтчи» (Фарғона) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бир сўз билан айтганда, турнир жадвалида охирги ўринда бораётган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Иккала жамоа ҳам 6 очкодан тўплаган ҳолда 14-15 ўринларни бўлишиб туришибди. Қизиғи шундаки, "Нефтчи" ҳам, "Обод" ҳам 9тадан ўйин ўтказиб, бир бор ғалаба қозонган. Иккала жамоа ҳисобида учтадан дуранг ва бештадан мағлубият мавжуд. "Нефтчи" фақат тўплар нисбатига кўрагина юқори ўринда турибди.

Факт: "Нефтчи" жорий мавсум олий лигадаги ягона ғалабасини сафарда қўлга киритган. Жамоа ўз майдонида тўртта учрашувда майдонга тушиб, иккита дуранг ва икки мағлубият қайд этган. Фарғоналиклар ўз уйларида ҳали ғалаба қозонгани йўқ. "Нефтчи" "Пахтакор" ва "Олмалиқ" билан дуранг ўйнаб, "Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор"га мағлуб бўлган.

Факт: "Обод" ҳам худди "Нефтчи" сингари ўзининг битта-ю битта ғалабасини сафарда қўлга киритган. Бу жамоа 3-турда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Бугун тошкентликлар сафарда олтинчи ўйинда майдонга тушишади. Аввалги ўйинлардаги натижалар: бир ғалаба, тўрт мағлубият. "Нефтчи" ўз майдонида учта, "Обод" сафарда иккита тўп киритган.



Биласизми? "Обод" сафар учрашувларида "Сўғдиёна" билан биргаликда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди. Иккала жамоа ҳам бир хил 11тадан гол ўтказган. Бундан ташқари, "Обод"нинг кетма-кет ўйинлардаги ғалабасиз серияси олтитага етди.

Биласизми? "Нефтчи" мавсумни қаторасига олтита ғалабасиз ўйин билан бошлаб, ниҳоят 7-турга келиб илк ғалабасини "Сўғдиёна" устидан қўлга киритди. Шундан кейин жамоа яна охирги икки ўйинни юта олмади. Ўтган йил Фарғонада кечган баҳсда "Нефтчи" 1:0 ҳисобида "Обод"ни мағлуб этган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика