UZ

Сўнгги янгиликлар

09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  1 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  1 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  2 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  0 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Экитикедан дубль  5 02:55Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди  43 01:00Ла Лига. "Атлетико" 19-ўриндаги "Леванте"ни мағлуб эта олмади  1 00:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 0:2ни 3:2га айлантириб ғалабага эришди  16 23:30Эстевао "Челси"ни тарк этди  7 22:34Энсо Фернандес "Челси"дан маошини оширишни талаб қилмоқда  1 22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  3 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6

Бугун футбол. "Бухоро" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Бугун футбол. "Бухоро" - "Қўқон-1912"

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" баҳси бўлиб ўтади.

17:00 - “Бухоро” (Бухоро) – “Қўқон-1912” (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников

Ҳозирда жамоаларни бир-биридан икки очко ажратиб турибди. Негаки "Бухоро" 42, "Қўқон-1912" эса 40 очко тўплаган. Бугун Бухоро шаҳрида қизиқарли баҳс бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Иккинчи даврада иккала жамоа ҳам ўзгарди. Хусусан "Бухоро" иккинчи давра старт олгач, кетма-кет тўққизта ўйинда мағлуб бўлмади. Жамоа 10-ўйинига келиб мағлубиятга учради ва бу ҳол "Пахтакор" билан ўйинда рўй берди. 

Биласизми? "Бухоро" охирги иккита баҳсда ютқазиб қўйди. Жамоа ўз майдонида "Пахтакор"га ва сафарда "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. Ҳар иккала беллашувда ҳам бухороликлар гол ура олишмади. 

Факт: "Бухоро" ўз майдонида кечган баҳсларнинг фақат учтасида мағлуб бўлган. Энг қизиғи, учала клуб ҳам Тошкент жамоалари. Жамоа "Обод", "Локомотив" ва "Пахтакор" қаршилигини енга олмаган. 

"Қўқон-1912" иккинчи даврада ҳозирча тўртта ғалабага эришди ва барча ғалабалар уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Лекин сафар баҳсларида бу жамоанинг ишлари беш деб бўлмайди. 

Биласизми? "Қўқон-1912" иккинчи даврада сафарда олтита ўйинда майдонга тушиб, фақат биттасида гол урган. Жамоа "Динамо" билан 0:0 ўйнаган бўлса, қолган учрашувларда мағлуб бўлган. 

Ўйинни ким бошқаради? Мазкур баҳс бош ҳаками Виктор Серазетдинов жорий мавсум ҳисобидан Бухорога биринчи бор ташриф буюради. Серазетдинов бунгача бухороликларнинг иккита сафар учрашувида ҳакамлик қилган. 

Қолаверса, тошкентлик ҳакам "Қўқон-1912" иштирокидаги баҳсни иккинчи бор бошқаради. Биринчисида "Қўқон-1912" сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлган.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика