UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  0 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  1 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  1 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  9 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  4 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  3 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  5 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  3 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  4

Бугун 18:15. БАА U-23 - Ўзбекистон U-23 Янгиликлар

Бугун 18:15. БАА U-23 - Ўзбекистон U-23

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари давом эттирилади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финалг чиқиш учун БАА билан тўқнаш келишади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади. Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади.


БАА БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛ

БАА гуруҳ босқичини Вьетнамга қарши ўйин билан бошлади ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи турда араблар КХДР устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Халифа Ал Ҳаммади ва Заид Ал Амири гол уришганди. 3-турда Иордания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган БАА гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. БАА таркибида ягона голни Заид Ал Амири урди.



ЎЙИНОЛДИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

"Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу Топ даражадаги баҳс. Рақибимиз кучини биламиз. Лекин биз тайёрмиз. Тайёргарлик яхши кетяпти. Ўзбекистон биздан бир кун кўп дам олиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон фаворит. Бизда ҳам таркибда катта турнирлар тажрибасига эга ўйинчилар бор. Уларнинг фойдаси катта. Эртанги ўйин масаласини битта гол ҳал қилиш мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ", - деди БАА бош мураббийи.




"Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли ҳаракат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Биз орзуимиз сари интилишда давом этамиз. Ният Олимпиада ўйинлари.

Бизда аввалги турнирда иштирок этган бир неча футболчи бор - 8 нафар. Уларнинг тажрибаси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Ўйинлар оғир бўляпти. Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз албатта энг юқори мақсадларни қўйганмиз.

Кореяга қарши ўйиндан кейин мен айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Биз бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимиз яхшиланади.

Ҳамкасбим фикрига тўлиқ қўшиламан. Ростдан ҳам ўйинлар жуда кескин бўлди. Битта гол фарқ кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди. Айни вақтда турнирнинг 8та энг кучли терма жамоа қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди", - дейди Любинко Друлович.



ҲАКАМЛАР

БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Минг 1983 йилда туғилган ва 2014 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.


U-23 Осиё чемпионати
Чоракфинал
БАА - Ўзбекистон
19 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ши Сианг ва Као Йи (иккиси Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Ма Нинг (Хитой)
VAR ҳаками: Роберт Шон Эванс (Австралия)
VAR ёрдамчи ҳакамлари:
Жеймс Кристофер Бит (Австралия) ва Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика