Буффон фаолиятини давом эттириши учун 5 вариант
23 май 2018 20:30
Янгиликлар
Буффон фаолиятини давом эттириши учун 5 вариант
17 йилдан буён у "Ювентус" таркибида ҳаракат қилди ва А Сериянинг 11 чемпионлигига эришди, Италия термаси билан жаҳон чемпионига айланди. 40 ёшга кирганда у "Юве"дан кетмоқда, бироқ футболдан эмас.
Биз Жанлуижи Буффон фаолиятини давом эттириши учун энг яхши 5 вариант ҳақида фикр юритамиз.
ПСЖ
Сўнгги кунларда парижликлар дарвозабон учун икки йиллик шартнома таклиф қилаётгани борасида маълумотлар берилмоқда. Бу вариант Буффон учун энг яхшиларидан бири бўлиши мумкин. Сабаби, ПСЖда топ-даражадаги дарвозабон йўқ. Кевин Трапп ҳар доим ҳам ишончларни оқлай олмайди. Ареола ҳам яхши дарвозабон, у Трапп билан рақобатда ғолибликка эришди. Бироқ унга айрим вазиятларда совуққонлик ва маҳорат етишмайди. ПСЖ раҳбарияти дарвозани дунё даражасидаги посбон қўриқлашни истаётгани аниқ. Чунки сўнгги мавсумда Ареола бир қатор қўпол хатоларга йўл қўйди. ПСЖнинг энг заиф томони - дарвозабонлиги аниқ.
Буффоннинг трансфери - ПСЖ учун маркетинг томондан ҳам яхши юришга айланади. Асосийси, Буффон захирада ўтириб қолса ҳам хафа бўлмайди. Унинг катта кучи - жамоани руҳлантира олишидир.
"ПАРМА"
Қаердан чиққан бўлса, ўша ерга қайтиш - романтик вариант.
2001 йилда Буффон дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланди. Ўшанда "Парма" Буффоннинг трансферидан 51 млн евро ишлаб олганди. Ўтган 17 йил мобайнида пармаликлар оғир дамларни бошдан кечирди, ҳозирда эса жамоа кичик уйғониш даврини ўтказмоқда. "Парма" кескин курашлар остида кечган В Серия баҳсларида элита йўлланмасини қўлга киритди. Буффон аллақачон жамоани ушбу ютуқ билан табриклаб бўлган.
Тушунарлики, "Парма" Буффоннинг қайтишини истайди. Бироқ икки муаммо бор - маблағ ва амбициялар. "Парма" 40 ёшли ҳимоячи Лукареллининг пуллари орқали "тирикчилик" қилмоқда, шунингдек улар янги мавсумда ҳам "яшаб қолиш" учун курашади. Жижининг кетиши аниқ, унинг молиявий томондан ҳеч қандай муаммоси йўқ. Шу боисдан у собиқ жамоасига ёрдам бериши мумкин.
"ЛИВЕРПУЛЬ"
Жанлуижининг "Ливерпуль"га ўтиши борасидаги хабар қишдаёқ тарқаганди. Ўшанда Мерсисайд жамоасида анъанавий равишда дарвозабонликда муаммолар кўзга ташланаётганди, Кариус ва Миньоле эса кетма-кетликда ўйинларда майдонга тушишаётганди. Айни дамда ҳам "Ливерпуль" уни трансфер қилиш ҳаракатларида бўлиб юрибди.
Буффоннинг "Ливерпуль"га ўтиши - яхши пиар. Бироқ бир ёмон томони бор. У шу ёшига кирганида АПЛга ўтмаслиги мумкин. Буффон учун бу вариант яхши бўлмаса керак. Балки у ўзини АПЛда синаб кўрмоқчидир...
"БОКА ХУНИОРС"
Буффон ҳаётида бирор марта ҳам ЕЧЛ совринини ютмаган. "Бока Хуниорс" эса унга ўз қитъасининг энг катта титулини қўлга киритишда ёрдам беришини сўраганди. "Хуниорс"нинг айни дамдаги асосий посбони 22 ёшда. Агустин Росс ҳали топ-дарвозабон эмас, уни термага чақиришмайди.
Буффон учун энг яхши вариантлардан бири айнан шу жамоа. Бу ерда у асосий посбонга айланади. Маоши узоғи билан 2,5 млн евро бўлса ҳам, барча уни ҳурмат қилади.
MLS, АВСТРАЛИЯ
Бу ҳам энг яхши вариантлардан бири. Агарда у пулни истайдиган бўлса, ўша ерда яхшигина маош олади. Шунингдек, 40 ёшли дарвозабон учун ушбу чемпионатлар жуда мос келади.
У ерларга боришнинг яна бир афзаллиги бор - шу орқали у "Юве"га қарши баҳсда майдонга тушмайди.
Бир вақтлар у: "Ёки "Ювентус" ёки ҳеч нима", - деганди.
Буффон ҳали фаолиятини якунламади. Яқинлашиб келаётган мавсум унинг учун сўнггиси бўлиши мумкин. У жуда кўп марта "Юве"дан бошқа жамоада ўйнамаслигини айтганди. Бироқ тақдир чархпалаги бошқачасига айланмоқда.
Миржалол Норматов таржимаси
Фикрлар