UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  4 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  8 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  58 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  6 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  6 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   14 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  2 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5

Буффон - буюк, бироқ унинг вақти ўтди Янгиликлар

Буффон - буюк, бироқ унинг вақти ўтди

Умберто Сабуни ўқир эканман, ҳар доим Буффонни ўйлайман.

Шоирнинг энг классик шерларидан бири "Гол" деб номланади ва у гол ўтказиб юборган дарвозабон ҳақида тўқилган. Якунда мағлуб бўлган дарвозабон ўзини майдоннинг нариги томонига отади. 

Бу ерда эса умуман бошқа типдаги дарвозабон - мағлуб этилмас, ўтиб бўлмас ва бахтли. Якун эса - Буффондир. У ҳар доим майдоннинг икки томонида ҳам ғолиб бўлаверади. Жуда кам гол ўтказади ва рақобатда мағлуб бўлмайди. У бутун фаолияти давомида ғолиблик руҳи билан яшади, барчани хурсанд қилишга интилди.

Буффон терма билан икки учрашув ўтказиши керак, шулардан биттасида майдонга тушиб бўлди. Балким кейинги баҳс унинг учун сўнггиси бўлиши мумкиндир...

Суперменнинг қайтиши Италиянинг ўзида ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлди. Кимлардур унинг бу учрашувлари сўнггиси бўлиши мумкинлигини ва у хайрлашиш учун қайтганини тахмин қилмоқда.

Албатта, у терма жамоа билан бир неча йиллардан буён бирга, XXI асрнинг барча катта турнирларида ўйнади, Италиянинг бир неча авлод вакиллари билан ғолибликни нишонлади ва мағлубиятга учради. Қора соқолли сардор исёнкорликни ҳуш кўрмайди, машҳур кишилар у учун оддий инсон. Фақатгина унинг кўзлари ўзгармаган - жуда ўткир.

1997 йилда у миллий термада дебют қилганида Жижининг жамоадоши Энрико Кьезонинг фарзанди дунёга келганди. Унинг исмини Федерико деб қўйишганди. Ҳозир эса у Буффон билан бир майдонда тўп тепмоқда. Қаранг, умрни бекорга оқар дарё деб айтишмас экан.

Жижининг футболдан кетадиган вақти келди. Албатта, бутунлай эмас, унинг ўрнида муносиб ворис бор - Шенсни. Бироқ у фақатгина жамоада. Икки йилдан кейин Европанинг энг катта турнири бўлади, ўшанда Буффон 42 ёшга киради. 

Бу воқелик қачондир бўлиши керак эди. Буюклар ҳам инсон, улар ҳам қарийди. Буффон хатосиз позиция танлайди, тўпни қайтаради, реакция кучли, бироқ вақт ўтгани сайин унда ҳам қарилик сезилиб бормоқда...

Кам бўлса-да, муаммолар бор. Жижини дунёнинг энг кучли дарвозабони эканлигига ҳеч қачон инкор этмаймиз. Ҳозир ҳам рақобатбардош посбон, бироқ ҳозирги замон футболига етарлича эмас.

"Скуадра Адзурра"да Перин бор - унчалик машҳур эмас, бироқ ўз жамоасининг ишонган тоғи. Иско Италия термаси дарвозасини ишғол этган зарбалар барча дарвозабонлар учун катта муаммо эди. Бироқ бунда Буффоннинг айби йўқ, барча уни Суперменга тенглаштирса-да, ҳаётда мўъжиза бўлмайди.

Перин Буффондан кучли эмас. Бироқ ёмон дарвозабон эмас. У тўпга чиқишларда статистикасини анча яхшилаб олган. У ҳам ўз позициясини тўғри танлаш эвазига шундай натижага эришди. Балким у буни Буффондан ўргангандир...

2020 йилга қадар Буффон яхши дарвозабонлигича қолиб кетмайди. Фактларга асосланадиган бўлсак, у ўйинларда деярли ўйнамаяпти. Унда нима учун термага чақирилди? "Скуадра Адзурра" усиз Евроларга чиқа олмасди. Тажриба ва характер эвазига италияликлар энди 2020 йилги Евро учун курашни бошлашади.

Аммо Италиянинг ўша ўйинларида Буффон бўлмайди. Италия учун Жижи - ғалаба учун сўнгги тимсол. Бироқ Швеция билан учрашувдан кейин у ҳам кўзида ёш билан майдонни тарк этди.

Айни дамда ёшликни эслашнинг ўрни эмас. Италиянинг олдида танлов катта, "Ювентус" ҳам ютишни уддалайди. Туринликлар ҳимоясида хатолар жуда камлиги сабабли Жижидан кейинги посбонга иш камроқ бўлиши мумкин. 

Бир кун Буффон футболдан кетади ва унинг ортидан миллионлаб инсонлар йиғлаши, шубҳасиз.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика