Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"

Sherzod Nurmatov
19 авг 2025, 20:25
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси, аввалроқ ПСЖда ўйнаган Килиан Мбаппе Париж клубида дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан юзага келган вазиятга муносабат билдирди.

"Бу оғир ва адолатсиз давр. Доннаруммага ачинаман", – деди Мбаппе.

Доннарумма "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турибди. "La Stampa" хабарига кўра, дарвозабон Англия клубида йилига тахминан 12 миллион евро олади. Шартномада бонуслар ҳам мавжуд. Айни вақтда ПСЖ дарвозабон учун 50 миллион евро сўрамоқда.

Доннарумма 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 47 ўйинда 43 та гол ўтказиб юборди ва 17 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Defensa Central

Сўнгги янгиликлар

Барча ›