

Инсайдерлар маълумотига кўра, каталонияликлар рўйхатида "Манчестер Сити"дан Йошко Гвардиол ва "Интер"дан Алессандро Бастони устуворлик қилмоқда. "Кўк-анорранглилар" ўз молиявий муаммоларини ҳал қилгандан сўнг аниқ таклифлар билан чиқишга тайёр. Қайд этилишича, "Барселона" янги футболчи марказий ҳимоя ва чап қанотда ҳаракат қила олишига умид қилмоқда.
Йошко Гвардиол — 23 ёшли Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси. Алессандро Бастони 26 ёшда, у 2020 йилдан бери футболчи Италия терма жамоасида ўйнайди.



