Суперлига. "Машъал" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)

Sherzod Nurmatov
19 сен 2026, 17:56
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" учрашуви давом этмоқда.

Суперлига

22-тур

"Машъал" - "Пахтакор"

Ғузор. “Шўртан” стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов

Тўртинчи ҳакам: Сардор Салоҳиддинов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Машъал": 25.Самандар Жўрабеков, 2.Зафар Акрамов, 5.Комилжон Тожиддинов, 8.Сардор Абдураимов, 13.Нуриддин Нуриддинов, 28.Эргаш Исмоилов, 67.Оғабек Абдираҳимов, 70.Азизбек Чориев, 72.Нормурод Кўчаров, 88.Аҳрорбек Раҳимов, 99.Бобуржон Асқаров.

Захира: 73.Владислав Русанов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 22.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 24.Ифеаньи Ифеаньи, 27.Дониёр Нарзуллаев, 36.Жавоҳир Абдулазизов, 63.Павел Буреев, 76.Фирдаўс Жовлиев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Муртазо Пуралиганжи, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Акмал Мозговой, 21.Башар Ресан, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 29.Айман Ҳуссайн, 34.Шерзод Насруллаев, 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 6.Сардор Мирқобилов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 44.Диёр Ерманов, 77.Ойбек Бозоров, 77.Дилшод Саитов, 90.Стефан Чинеду.

Огоҳлантириш: Эргаш Исмоилов (6).

Четлатиш: Муртазо Пуралиганжи (10).

23. Ууух! Исмоиловнинг яхши ўйланган узатмасига шериклари улгурмай қолди.

21. Мозговой Тожиддиновга нисбатан қўпол ҳаракат қилди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

20. Ҳуссайннинг зарбасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

18. Ууух! Башар Ресаннинг Айман томон қулай пасидан кейин Акрамов ўз вақтида тўп йўлига ғов бўлди. Акс ҳолда Ҳуссайн зарба позициясида эди…

15. “Машъал” тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужум қилишга шайланмоқда.

10. Пуралиганжи Кўчаровга нисбатан қўполлик ишлатди ва майдондан четлатилди!

10. Фламарионнинг пасидан сўнг Ҳуссайн тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, натижада мезбонлар тўпни олиб қўйишди.

8. Абдумажидовнинг Ҳуссайн томон узун пасидан кейин Жўрабеков тўпга эга чиқди.

6. Исмоилов майдон марказида Алижоновга нисбатан жиддиз тарзда қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

4. Зарба! Ресаннинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Фламарион бош билан дарвозага йўналтиришга уринди, ноаниқ.

3. Насруллаев нариги қанотдаги Фламарионни тўп билан таъминлади, бразилиялик ярим ҳимоячининг узатмаси йўлига эса ҳимоячилар ғов бўлишди.

1. Ўйин бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›