

Қайд этилишича, дастлаб бу "кўк-анорранглилар"нинг режаларига кирмаганди. Каталонияликлар ҳужумчини ижарага олиш билан чекланишни ва у билан келишувни узайтирмасликни кутганди. Аммо ҳозирда инсайдерларнинг таъкидлашича, "Барселона" Рэшфордни 30 млн еврога сотиб олиш имкониятини фаоллаштириш ҳақида жиддий ўйламоқда.
28 ёшли Маркус Рэшфорд жорий мавсум "Барселона" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 8 та ассист қайд этди.



