UZ

Сўнгги янгиликлар

02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  52 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  6 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  7 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  8 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

Бу ўша - “тилла соатли” ҳакам Янгиликлар

Бу ўша - “тилла соатли” ҳакам

Кеча бўлиб ўтган олий лиганинг 21-туридан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Насаф”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ўйинни Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов билан Андрей Цапенко ёрдам беришди. Шундай бўлдики, биринчи таймда “Бунёдкор” ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди, бироқ Самир Бекрич томонидан киритилган голни ҳакамлар ҳисобга олишмади. Аниқроғи, қанот ҳаками Андрей Цапенко ўйиндан ташқари ҳолат бўлди дея байроқчасини кўтаргани боис гол инобатга олинмади.

Аммо бу вазиятда ҳеч қандай офсайд йўқ эди ва майдон эгаларининг голи қоидага мувофиқ киритилганди. Лекин Цапенконинг хатоси туфайли ҳисоб тенглашмай қолди. Натижада учрашув назоратчиси Радик Серазетдинов томонидан қанот ҳакамига 4,0 балл (яъни, икки баҳо) қўйилди. Энди Цапенко уч-тўрт ўйинга четлатилади. Бу ҳакам ҳозирда лайнсменлик билан шуғулланаётган бўлса-да, ўз вақтида бош ҳакамлик ҳам қилган. Хусусан 2010 йил ўтказилган ўсмирлар терма жамоамизнинг Дукентдаги ўртоқлик баҳсида у секундомерли соатини уйда қолдириб келгани учун футбол профессори Рустам Акрамовнинг “тилла соати”ни тақиб майдонга тушган ва ўйинни бошқариб борганди. Шундан кейин Акрамовнинг “тилла соати” ҳам, Цапенконинг ўзи ҳам машҳур бўлиб кетганди.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика