Бу нимаси? "Ривер Плейт" - "Бока Хуниорс" ўйини яна қолдирилди
26 ноя 2018 10:41
Янгиликлар
Бу нимаси? "Ривер Плейт" - "Бока Хуниорс" ўйини яна қолдирилди
"Ривер Плейт" ҳамда "Бока Хуниорс" ўртасидаги Либертадорес кубогининг иккинчи финали яна қолдирилди.
"Бока" КОНМЕБОЛга расмий мурожаат қилганидан сўнг ўйин муддати ўзгартирилди. Учрашувнинг янги санаси тез орада эълон қилинади.
"Жамоа автобусига бўлган ҳужумдан сўнг ўйин ўтказиш учун шароит нормал даражада эмас. Баҳс ўтказиш учун барча шароит бўлишини истаймиз. КОНМЕБОЛнинг фикрича, сўнгги воқеалардан сўнг жамоалар тенг вазиятда эмас. Ўйинни бошқа муддатга кўчирамиз" - дейди КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингес.
Эслатиб ўтамиз, "Ривер Плейт" ҳамда "Бока Хуниорс" ўртасидаги Либертадорес Кубогининг иккинчи финали 24 ноябрь куни бўлиши керак эди. Аммо мезбон жамоа мухлислари "Бока" автобусига ҳужум қилганидан сўнг, баҳс бошқа муддатга кўчирилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар