Бруно Алвеш: "Франция Португалия терма жамоасидан кучли деб ҳисобламайман"

Aslanov Jasurbek
11 окт 2014, 11:45
"Фенербахче" ва Португлия терма жамоаси ҳимоячиси Бруно Алвеш Францияни ўз жамоасидан кучли деб билмайди.

Бу жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

"Биз доимо ғалаба учун ҳаракат қилишимиз керак. Франция биздан кучли эмас. Жамоага Данни, Рикардо Карвальо, Куарежма ва Тиаго Мендешлар қайтгани ҳақида гапирадиган бўлсам, улар худди доимо биз билан бирга бўлгандек. Уларни яхши кутиб олдик" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru