UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  2 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14

Бразилиялик Роналдонинг келиб чиқиш тарихи. 2-қисм Янгиликлар

Бразилиялик Роналдонинг келиб чиқиш тарихи. 2-қисм

Бугун Роналдо ҳақидаги навбатдаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Роналдо айнан қандай ўйнаган эди?

Роналдонинг шахсий физиотерапевти Нилтор Питроне унинг тезлиги ҳақида қуйидагиларни эслайди: “Ўша йиллари у 100 метрга 10,2 ёки 10,3 секундда югурар эди. У шунчаки тезкор эди. У буни тезлик ва куч орқали бажарар эди. ” Таққослаш учун рекордчи Усейн Болтнинг натижаси 9,58 секунд бўлса, Роналдо даврининг энг тезкор ўйинчиларидан бири сифатида баҳоланадиган Майкл Оуеннинг натижаси 10,8 секунд эди. Куч, космик тезлик ва бразилча техника уни етиб бўлмас даражада тезкорлигини таъминлар эди. У ҳимоячилардан ўз жамоаси ҳимоя ҳудудиданоқ қочиб кетар эди. 1996-йилги мавсумда “Валенсия” дарвозасига урилган гол бунинг ёрқин мисолидир. Бу голда Роналдо рақиб жамоа ҳужумидан сўнг тўпни эгаллаган ҳолда, рақиб майдонидаги барчани алдаб ўтарди. Хавиер Занетти 1997/98 йилги мавсум “Интер”нинг асосий режаси Роналдога тўпни ошириш ва уни рақиб жамоа ҳимоячилари чорасизларча  томоша қилишларини кузатиш бўлганини ҳазиллашиб айтади. Зидан эса ҳеч қандай тактика эвазига Роналдони тўхтатиб бўлмаслигини таъкидлайди.

“Роналдо йўқ жойдан имкониятлар яратарди. Унга гол уриш учун шерик керак эмасди. Кўпчилик ҳужумчиларга гол уриш учун ярим ҳимоячилар керак, лекин унга эмас. У шунчаки тўпни эгаллайди ва уради. У тезликда тўп билан ажойиб тарзда муомала қилади. У — феномен. ”Юқоридаги сиз ўқиган сўзлар эса Эмилио Бутрагеньога тегишли эди. Роналдо футболда ҳеч қандай тактика ёки схемага боғланган эмас эди. Бразилия терма жамоасида ва “Интер”да у тандем билан ҳаракатланган, ”Барселона”да эса ягона ҳужумчи эди. Ҳар қандай тактик схема ёки режада унинг роли ўзгармас тарзда сақлаб қолинар ва дахлсиз эди. Роналдонинг ўзи шундай фикрлайди: ”Мен ҳимоячилар ва дарвозабонни алдаб ўтган ҳолда гол уришни яхши кўраман. Бу менинг фишкам эмас. Бу шунчаки менинг табиатим”. Бундай вазиятларни яратишнинг энг осон йўли — бу рақибнинг ҳимоя зонасида тинмай ҳаракатланишидир. Агар ҳимоячи Роналдо билан тўқнаш келса, у рақибнинг ҳимоясидаги ёриқдан фойдаланади ва танасининг орқа томонини ишга солган ҳолда рақибдан қочади. Агар ҳимоячи жойида қолса, Роналдо тўп билан эркин тарзда рақибдан ўзиб кетади. Кўпчилик ҳужумчилар тўп билан ўзлари қолган ҳолда, бўш зонага тўпни ҳимоячилардан олиб қочадилар. Бу эса ҳужумчилар учун ўзини йўқотиш демакдир. Ҳар доим ҳам қуйидаги қоида амалда бўлган: “Жарима майдонида ҳужумчи йўқ, демак хавф ҳам йўқ. ”Ҳужумчининг роли ва салоҳияти у ҳимоячи билан яккама-якка ҳолатда қолганидагина билинади. Роналдо эса ҳимоячилар билан қолганида, улардан тўпни олиб қочмас, балки уларни алдаган ҳолда мағлуб этар эди.  

Ҳозир шунга ўхшаш ҳолатни “алдамчи тўққизлик” амплуасидаги ўйинчилар амалга оширадилар. Тўпни орқадаги жамоадошларига ҳавола қилган ҳолда, бўш зоналардан фойдаланадилар. Лекин замонавий ўйин тактикаларида уларни олдинги чизиқдаги шериклари қўллаб-қувватлайдилар. У пайтларда бундай консепциялар мавжуд бўлмаган ва бундай ҳаракатлар кераксиз деб баҳоланарди. Бироқ Роналдо ўзгача эди. Унга шерикларининг ёрдами керак эмасди, у ҳаммасини ўзининг сеҳри орқали бажарар эди.

Тинимсиз ҳаракатлар Роналдонинг ўйинини шундай ажойиблаштирган эдики, одамлар уни таърифлашга сўз топа олишмасди. Бошланғич позицияси ва голларининг сонига қараб уни ҳужумчи деб ҳисоблашарди, лекин фаолиятининг бошида уни Бразилияда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида билишарди. Футболга мутахассис кўзи билан қарайдиганлар Роналдо ва оддий ҳужумчи ўртасидаги катта тафовутни сезарди. 90-йиллар охирида Вальдано ўзининг ажойиб тахминини илгари сурган: “Ромарио — Роналдонинг ўтмиши. Унинг қироллардек ҳаёт кечирадиган жойи бу рақиб жарима майдончаси. Роналдонинг жойи эса, бу бутун бир рақибга тегишли бўлган майдоннинг иккинчи ярми. Ромарио — бу ўтмиш, Роналдо эса келажак”.

Роналдонинг дриблинглари ва бўш зонага очилиши, деярли барчаси мураббийларнинг ёрдми ва кўрсатмаларисиз амалга ошарди. “Агар сен кўп гол урсанг, мураббий сенга нима хоҳласанг қилишингга ижозат беради. Сенинг қандай гол ураётганинг ҳеч қандай аҳамият касб этмайди”, — деганди Роналдо. Лекин унинг барча мустақиллиги таваккалчиликдан иборат эди. Роналдо ё такрорланмас интуиция соҳиби ё жуда ақлли ўйинчи. Буни Вальдано қуйидагича изоҳлайди: ”Роналдо ҳужумни жарроҳларга хос тарзда аниқлик билан тугатади. У доим позицияни тўғри танлайди ва қочади”.

“Унинг тўпсиз ҳаракатланиши такрорланмас” — завқланган ҳолда айтади Зико, “Мен ҳеч қачон бундай тарзда ҳаракатланадиган ўйинчини кўрмаганман. У билан ўйнаш осон бўлган. Мен у билан ўйнашни хоҳлаганман. Аминманки, у 2000-голини урган бўлганида ҳам, мен унга тўп оширган бўлардим. ЖЧ 2002 даги қаҳрамонликларга ҳисса қўшган Ривалдо ҳам бу борада қуйидагиларни эслайди: ”Роналдо билан ўйнашда вақт ҳеч қачон аҳамият касб этмайди. Мен унинг қандай ўйнаши ва қайерда тўпни қабул қилишини ёқтиришини билганман. У билан ўйнаш осон, бу шу сабабданки, у дойим жарима майдони ва унинг атрофида тўғри позицияга ҳаракатланган. Тўпни қабул қилган заҳотим Роналдо нима қилишимни билар эди”.


Вақт ўтиши билан мураббийлар уни тўхтатишнинг ягона йўли унга алоҳида ўйинчини  (унинг ёнидан жилмайдиган ўйинчи) боғлаб қуйиш эканлигини тушунишди. Мантиқий йўл: Роналдога очилиш ва эркин ҳаракатланиш имкониятини беришмайди ва шу билан ҳимоядаги тартиб сақлаб қолинади. Лекин Роналдонинг туғма иқтидори сабаб бу ҳардойим ҳам иш бермаган.

Бу усулни биринчилардан бўлиб ўша пайтда “Тенерифе”ни бошқарган Юпп Хайнкесс қўллайди. У Роналдони қўриқлашни Сезар Гомесга топширади. Натижада Роналдо гол урмайди ва улар дуррангга (1:1) эришишади. Гомеснинг омади келган эди. Кейинроқ у бу ишнинг нақадар оғирлигини таъкидлади: ”Роналдони қўриқлаш футболдаги энг қийин вазифа. Менинг муваффақиятим икки жиҳатга боғлиқ эди – жуда қаттиқ хоҳиш ва дойим у билан югуриш. Менинг омадим келган эди, чунки у мендан жуда кам ҳолатда қочиб кета олди. Қочиб кетган пайтида эса вазиятдан фойдалана олмаган эди. Ўйин тугаган пайтда эса менда ҳеч нима қолмаган эди. Мен ўзимни шундай сездимки, худди бир эмас бешта ўйин ўтказган эдим. Роналдони ва у тўпни қабул қилгандан кейин нима қилишини ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмаслик керак. Бир лаҳзага бўлса ҳам. Агар у тўпни қабул қилган ҳолда бир метр бўлса ҳам бўш жойга эга бўлса, сен ютқаздинг. У ҳимоячиларни ҳовлидагидек айлантиришни бошлайди. Уни кейин тўхтатиб бўлмайди. ”

Ҳаммада ҳам бу усул иш бермаган. “Атлетико” мураббийи Радомир Античнинг хафсаласи пир бўлишига шу ҳолат сабаб бўлди. У Роналдони қўриқлашга Куинтон Форчунни тайинлайди. “Охир-оқибат финал ҳуштаги янграганден кейин мен Роналдони кўрдим. Ўйин вақтида эса мен унга яқин кела олмаган эдим, - эслайди Форчун. – Мен Мессини ёқтираман. Криштиану Роналду билан ўйнаганман ва унга қойил қолганман. Неймар ҳам буюк ўйинчи, Роналдиньо ҳам ажойиб эди. Лекин буларнинг барчасини бир футболчига бирлаштирсак 1996/97 мавсумдаги Роналдога яқинроқ футболчи пайдо бўлади.”

“Техник жиҳатдан кучли, тезкор, бақувват, ақлли футболчилар бор. Роналдо эса буларнинг ҳаммасидан иборат ўйинчи эди. У ҳақиқий “махлуқ” эди. Уни бошқа футболчилар билан солиштириш адолатсизликдир. Унинг “Барса”даги такрорланмас мавсумидаги бир кичик қисм бўлиш мен учун шараф. Мен ҳақиқий гўзаллик шайдосиман. Шеърият, рассомлик, мусиқа ва ... Роналдонинг қилган ишлари ҳам  шу қаторда туришга лойиқ” – деб айтган эди Форчун. Бора-бора Роналдо бундай қўриқлашлардан қандай чиқиб кетишни ўрганди. Бундай қийин ролда ўйнашга тайёр бўлган ўйинчилар унчалик кўп эмас эди. Чунки Роналдо ўта ақлли эди ва бундай дуэлларни ютиш учун барча ишни бажарар эди. Робсоннинг айтишича Роналдо ҳар қандай тактикага мослашар эди.


Унинг А серияга кўчиб ўтишидан сўнг Марчелло Липпи қуйидаги фикрларни айтганди: “Мураббийлар унга қарши иккинчи ҳимоя чизиғини ташкил этиш кераклигини айтиб ҳазиллашишмоқда. Чунки ҳамма шунга аминки, у тезликда югуриб ҳимояни ёриб ўтади ёки дриблинг ишлатиб.” Роналдони етиб бўлмас қилган жиҳат умуман бошқа. У марказий ҳимоячига қарши деярли ўйнамаган. Агар у тўп эгаллаш учун ярим ҳимоячиларга ёрдам бермаса, қанот ҳимоячисига яқинлашар, ёки бутунлай қанотга ўтиб олар эди. Бу жуда самарали, ўша давр учун ноодатий ҳаракат эди ва бу ҳимоячиларни саросимага солиб қўяр эди.

Роналдо шу даражада яхши ўйнар эдики, баъзида буларнинг барчасини бир лаҳзада, бутунликда амалга оширар эди. Биринчи босқич: у орқага қайтар эди ва бундан фойдаланишга ҳаракат қилар эди. Иккинчи босқич: ҳимоячи у томонга яқинлашар эди ва Роналдо танасини орқага буриб уни қарши олар эди ва ва вазиятдан чиқиб кетар  эди. Учинчи босқич: Роналдо марказий ҳимоячилардан қочар эди, чап ёки марказ орасида ҳаркатланиб очилар эди. Натижа — гол.

Ёш Роналдода камчилик бўлганми?

Ўйин бўйича деярли йўқ. Фақатгина енгил танқидлар бўлган. Марио Загалло барча мураббийлар танқид қилишга ҳақли бўлгани каби Роналдонинг пас билан ўйнаши кераклигини айтган эди. Жозе Моуринё эса: “ 89 дақиқа майдонда ухлаб кейин гол уриб ҳайқириқларни кутиб бўлмайди.” деган эди. Баъзи шикоятларга қарамай иккала мураббий ҳам Роналдони энг зўри сифатида тан олишади.
Деярли барча танқидлар машғулотлар ва режимни бузиш туфайли айтилар эди. Шунинг учун Роналдонинг карьераси ўша машҳур “Агар у” ибораси билан тўла. У стабил бўла олармиди? Қаттиқ режим уни ўша машъум  жароҳатидан сақлаб қола олар эдими?
Биз деярли ҳар туни Роналдо билан кўнгилхушлик қилар эдик. Эртасига машғулот бўлса ҳам ичар эдик. Эртасига мен зўрға ҳаракатланар эдим ва ҳар бир нафасда тутилар эдим. У эса жилмайганча базада кофе ичар эди. Дарҳақиқат унга машғулотлар керак эмас эди. Чунки у дунёда энг зўри эди” – деб эслайди бир пайтлар у билан биргаликда А серия ҳимоячиларини титратган “Бобо”  Вьери.

Роналдонинг “Интер”даги мураббийи Симони бразилияликка алоҳида ёндашар эди:      “Мен ҳеч қачон ҳамма футболчи бир хил савияда деб ўйламаганман. Алоҳида футболчилар бор эди. Роналдо шундайлардан бири эди. У учун бошқалар югуриши керак эди. Бутун жамоа буни билган ва буни хурсандчилик билан амалга оширган. Чунки жамоа бу иқтидор билан янада кучли бўлишини яхши билган.”

1998-йил январида “Ювентус” билан баҳсдан олдин Роналдога “Олтин тўп”ни топширишди. “Интер” ғалаба қозонди ва Роналдо голли пас берди. Ўйиндан сўнг у уюштирилиши керак бўлган кечага шошганидан “Олтин тўп”ни кийиниш хонасида унитиб қолдиради. “Барса” да ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатилган. Роналдода имтиёз бор эди. Икки ойда у Бразилияга нақ тўққиз марта учди. Баъзида эса Ню–Йоркда кўринар эди. Баҳона тайёр бўлган: “Ишончли докторга кўриниш”. Аслини эса ҳамма билар эди. Роналдо ишрат қилар эди.

Роналдонинг мероси

“Роналдо – катта ўйинчи. Феномен. Мен ўзимни у билан тенглаштира олмайман.” – деган  эди  Эрнан Креспо “Интер”га ўтганидан кейинги биринчи матбуот анжуманида. Кейинроқ Роналдони “Интер”да Креспо алмаштиради. Златаннинг фикрича Роналдо футбол тарихидаги энг мукаммал футболчи. У каби футболчи бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Бобби Робсон унинг жароҳати ҳақида қуйидагича фикр билдирган: “Роналдода жароҳатидан аввал тарихдаги энг кучли футболчи бўлиш учун барча нарса бор эди.” Ёш Роналдо барчанинг ҳужумчи тўғрисидаги тасаввурларини бузиб ташлади.

Биринчидан, тезлик. Олдинлари тезкор ўйинчиларни қанотга қўйишган. Роналдо эса супертезликка эга бўлган ҳужумчиларнинг биринчи авлодларидан эди. Леонардонинг фикрича “сўйлоқ тиш” футбол тезлигини ўзгартирди. Иккинчидан, ҳаракат. “Роналдогача ҳеч у каби ҳужумчи сифатида ҳаракат қилмаган. У бу позицияни қайтадан кашф қилди. У ярим ҳимояга тўпни олиш учун келарди. Марказий ҳимоячиларни чалғитиш учун қанотларга ҳаркат қиларди. Уларни танаси ёрдамида алдаб чуқурга кўмар эди” – эслайди Тьери Анри. Учинчидан, Роналдо “алдамчи тўққизлик”нинг ёрқин намунаси. У ҳимоячиларни концепциянинг асоси бўлган чалғишга мажбур қилар эди. Тўртинчидан, У йигитларнинг илҳом манбаи эди. Ҳарри Кейн, Гонсало Игуаин, Карим Бензема ва ҳатто Рууд Ван Нистелруй (шуниси ажабланарлики, улар бир даврда ўйнаганлар) каби ҳужумчилар уни ўзларига кумир сифатида билганлар. Руднинг ўзи “Фулхем” дарвозасига урган голини қуйидагича эслайди: “ “Фулхем”  дарвозасига урган голимда Роналдодан илҳомланганман. У мен учун муҳим гол, Роналдо учун эса одатий”.


“Мен Лео Месси чўққидалигида “Барса” да ишлаганман. Бироқ барибир Роналдодан зўрини кўрмаганман. У “Камп Ноу” да такрорланмас тентакликлар қилган эди. Шунингдек машғулотларда ҳар куни бажариб бўлмас финтлар билан бизни лол қолдирар эди. Ҳеч ким уни тўхтата олмас эди. У доимо “Барселона”даги ягона мавсуми каби тўп сурганида эди, шубҳасиз футбол тарихидги буюклардан бири бўлар эди. Унга қуйилган лақаб ҳаққоний. У – феномен” – эслайди Оскар Гарсия.

Ноёб иқтидорнинг ҳақиқий баҳоси. Агар футболчининг бутун фаолиятини ҳисобга олмасдан, унинг фаолияти чўққисини ўзинигина ҳисобга олинганда эди, ёш Роналдо  тарихдаги энг кучлиси бўлиш учун даъвогар бўлган бўлар эди. Роналдо ўша машҳур ва қалбларни титратган 2000-йилги жароҳатидан кейин ҳам суперюлдуз ва асримизнинг дастлабки ўн йиллигининг уч кучли ҳужумчисидан бири сифатида эътироф этилади. Бундай ҳужумчи ҳозирда йўқ, балки ҳеч қачон бўлмас ҳам...


Маъмуржон Ибрагимов таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика