Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди

Mirjalol Normatov
2 окт 2025
Бразилия термаси бош мураббийи Карло Анчелоттининг фикрига кўра, Каземиро терма сардори бўлишга лойиқ.

"Каземиро - жуда намунали футболчи, уни ҳамма ҳурмат қилади. Унда тажриба ва терма етакчиси бўла оладиган характери бор. У жамоа сардори бўлиши керак, лекин у бунга рози бўладими, билмайман. У талабларнинг топ-даражада бўлишини яхши билади, қийин вазиятларда ҳам жамоадошларини руҳлантира олади.

Сардор бўлиш - шунчаки боғични тақиб юриш эмас. Сардор ҳар куни жамоадошларига майдонда ва унинг ташқарисида намуна бўлиши керак. Каземиро эса буни ҳар доим намойиш қилган", - деди Анчелотти.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal