UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Бранко Иванкович: "Ҳамма айб ҳакамда" Янгиликлар

Бранко Иванкович: "Ҳамма айб ҳакамда"

"Персеполис" бош мураббийи ОЧЛ финали биринчи ўйинидан кейин ҳакамни танқид қилди.

Эроннинг "Персеполис" клуби устози Бранко Иванкович жамоасининг мағлубиятига бош ҳакамни айбдор қилиб кўрсатди. Маълумки, кеча Японияда ўтказилган ОЧЛ финали биринчи учрашувида "Кашима Антлерс" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бранко Иванкович шундай деди: "Аввало "Кашима Антлерс"ни ғалаба билан табриклайман. Лекин ҳакамлик яхши бўлганида биз ютган  бўлардик. Биринчи таймда рақиб футболчиси бизнинг ҳужумни яққол бузди ва унга қизил карточка берилиши лозим эди. Аммо хитойлик ҳакам миқ этмади. Ўйлайманки, ҳакамлик савияси финалга хос бўлмади. У кўпинча бизга қарши қарорлар қабул қилди. Хуллас, ҳамма айб ҳакамда. Вазият қийин, лекин жавоб учрашувида мағлубият фарқини йўққа чиқариб ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Жавоб баҳсида бизни 80 минг мухлис қўллаб туради. Бу эса катта устунлик беради".

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ финалидан ўрин олган иккинчи ўйин 10 ноябрь куни Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика