Бранко Иванкович: "Уммонни жаҳон чемпионатига олиб чиқа оламан"
01 июн 2020 12:07
Янгиликлар
Бранко Иванкович: "Уммонни жаҳон чемпионатига олиб чиқа оламан"
Уммон терма жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович ЖЧ-2022 саралаш босқичи муваффақиятли кечишини таъкидлади.
Маълумки, ўтган йилнинг декабрь ойида Эрвин Куман Уммонни тарк этиб, шундан сўнг Бранко Иванкович янги мураббий этиб тайинланганди. 65 ёшли мутахассис "Oman Daily" газетасига берган интервьюсида шундай деди:
- "Мен жамоа билан қисқа муддат ишладим, лекин бир олам таассурот олдим. Жамоада иқтидорли футболчилар кўп экан, фақат менга барча билан яқиндан танишиб олиш учун вақт керак бўлади".
- "Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари яхши ўтяпти. Биз Қатардан бор-йўғи бир очко ортда боряпмиз. Мен хотиржамман. Уммон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқа оламан. Бунга ҳар куни ишоняпман. Коронавирус пандемияси тугаб тезроқ футболга қайтишни хоҳлайман".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар