UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  1 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8

Бранко Иванкович: "Ўзбекистон бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди" Янгиликлар

Бранко Иванкович: "Ўзбекистон бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди"

Ўмон терма жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун улар ғалабага лойиқ эди. Ўзбекистон бугун биздан анча яхши ўйнади. Кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Тожикистон билан кечагидан учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

-  Бугунги ўйинга қандай режа тайёрлаган эдингиз ва нега режангиз ўхшамади?

- Шунчаки рақиб биздан кучлироқ эди. Рақиб биздан ҳар жабҳада яхши ўйнади ва шу сабаб мағлуб бўлдик.

- Ўмон терма жамоаси бир неча йил аввал Ўзбекистонга қарши анча яхши курашганди. Бугун эса бундай бўлмади. Бунга сабаб нима ва кейинги ўйинлар ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз?

- Албатта бир неча йиллар илгари, терма жамоамиз кучлироқ эди. Бизнинг миллий чемпионатимиз тугаб бўлди ва футболчилар таътилда, Ўзбекистонда эса миллий чемпионат энди қизғин паллага кирди. Асосий сабаб шу деб ўйлайман. Кейинги учрашувларга яхшироқ тайёргарлик қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиёдаги ўрни ҳақида фикрингиз. Терма жамоамиз Осиёда 6-ўринга лойиқми?

- Жамоангиз ривожланиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги ўйинлари Венесуэла, Боливия, Россия каби кучли терма жамоаларга қарши учрашувларда иштирок этди. Терма жамоангиз тўғри йўлда. Осиёдаги Ўзбекистоннинг даражасига келадиган бўлсак, Ўзбекистондан ҳар нарсани кутиш мумкин.

- Ўмоннинг бугунги таркибидаги футболчилари асосан бир жамоадан, у жамоа "Ас-Сиб". "Ас-Сиб" жамоаси ОЧЛ иштирокчиси. "Ас-сиб" жамоасидан нега кўпроқ футболчиларни терма жамоага жалб этмадингиз?

- Биз энг яхши ўйинчиларни терма жамоага чақирганмиз. Биринчи ўйинимиз омадсиз бўлди. Биз сўнги учрашувларда кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Масалан, Австралияга 3:1 ҳисобида ютқаздик, бугун эса 3:0. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика