

Браим Диас "Реал Мадрид" клубининг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Мухлислар томонидан ўтказилган сўровномада Диас барча рақобатчиларини ортда қолдириб, бу номга эга чиқди.
Ярим ҳимоячи февраль ойида жами олтита ўйинда майдонга тушди ва "Атлетико" ҳамда"Лейцпиг" дарвозасига биттадан гол киритди.



