

Бу ҳақда журналист Хосе Луис Санчес хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли испаниялик футболчи 70-дақиқада Тони Кроос ўрнига майдонга тушган ва қоида бузишдан кейин жароҳат олган. Футболчига укол керак бўлди ва ўйинни қаттиқ оғриқ билан якунлади.
Диас жорий мавсум 5 та баҳсда захирадан майдонга тушиб, жами 45 дақиқа ўйнади.



