
Улар Вила-ду-Кондедан Брагагача бўлган 49 км масофани югуриб босиб ўтишди. Хабарларга кўра, Консейсау ўз жамоаси финалга чиқса ўз ёрдамчилари билан Брагага пиёда қайтишга ваъда берган.
Кеча "Брага" ярим финал жавоб учрашувида "Риу Аве" билан муроса кўчасини танлади (1:1, биринчи учрашув 3:0) ва финалга йўл олди. "Брага" финалда "Спортинг"га қарши курашади.