"Брага" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
21 авг 2021
"Брага" ўз расмий сайтида "Манчестер Сити" ўнг қанот ҳимоячиси Иан Коуто ижарага олингани ҳақида хабар берди.

Португалия клуби 19 ёшли футболчини 2021/22 йилги мавсум охиригача ижарага олди.

"Шаҳарликлар" бразилиялик фулбэкни ўтган мавсумда 6 миллион еврога сотиб олиб, "Жирона"га ижарага юборган эди.

 Коутонинг "Манчестер Сити" билан келишуви 2025 йилнинг июнигача амал қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: scbraga.pt