UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:2 (матнли трансляция)  55 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Бошқа клублар "Обод" олий лигада қолишини хоҳламоқда. Нима учун? Янгиликлар

Бошқа клублар "Обод" олий лигада қолишини хоҳламоқда. Нима учун?

Теглар :  олий лигаОбод
Ушбу мақола сайтимизда шу йилнинг 22 июль санасида чоп этилган эди. Уни такроран чоп этишни лозим топдик.

Бугун битта янгилик эшитдик. "Обод"га янги ҳомий топиш масаласи шу бир-икки куни ичида ҳал бўлар экан. Катта эҳтимол билан ҳаммаси яхши бўлади ва "Обод" иккинчи даврадаги иштирокини давом эттиради. Айтайлик, "Обод"га ҳомий топилди, клубда пул бор ва футболчилар ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлашди. Бунинг қандай фойдали томонларини кўрамиз?

Биринчи навбатда олий лига тақвими ўзгармайди. Агар "Обод" қатнашмайдиган бўлса, ҳар турда саккизтамас, еттита ўйин бўлади ва навбати билан "Обод"га қарши ўйнаши керак бўлган биттадан жамоа дам олади. Лекин "Обод" ўз иштирокини давом эттирган тақдирда ҳаммаси яна аввалги ҳолича қолади.  

Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргралик кетаётган бир пайтда бошқа клублар "Обод"нинг элитада қолишига тўлиқ хоҳиш билдирмоқда. Хуллас ҳамма "Обод"нинг қолишидан манфаатдор. Нима учун? Биринчи сабаб шундаки, "Обод" олий лигада қолгани билан иккинчи даврага яхши тайёргарлик кўрмади, керакли трансферларни амалга оширмади, қолаверса, энг яхши ҳужумчиси Норхонов клубни тарк этди. 

Шундай келиб чиқиб айтганда, "Обод" барибир аутсайдер клуб бўлиб қолаверади, ҳатто чет элдан мураббий олиб келган тақдирда ҳам. Ҳозирда 15та клуб "Обод"нинг қолишини астойдил кутмоқда, чунки "Обод" бошқаларга тайёр "гўшт" бўлади ва ҳамма бу жамоани ютиб мукофот пули ишлаб юраверади. 

Бошқаларнинг "Обод"га қайғураётгани асл сабаби мана шунда, агар ғалаба учун мукофот пули берилмаганида бу клуб билан ҳеч кимнинг иши бўлмасди. "Обод" биринчи даврада фақат иккита ғалабага эришди. Уч марта дуранг ўйнаб, ўнта ўйинда мағлуб бўлди. Демак, биринчи даврада ўнта клуб "Обод"ни ютиб мукофот пули ишлади. Иккинчи даврада бундай жамоалар сони янада кўпайиши мумкин. 

Лекин иккинчи томондан "Обод" олий лигада қолгани билан футбол ривожига нима беради? Агар бу жамоа бошқаларга астойдил рақобат қилиб ғалабаларга эришса ва турнир жадвалининг қуйи қисмида интригани юзага келтира олса, бундан клуб ҳам, чемпионат ҳам ютади. Мабодо қолгани билан биринчи даврадагидек ютқазиб юраверса, унда клубнинг иштирок этганидан этмагани яхши. Майли, бир пайтлари Жанубий Кореяда бўлгани каби 15та жамоа ўйнасин, битта кам ўйин бўлсин, аммо ҳақиқий ўйинларни кўрайлик. 

Х.Холиқов. 

22 июль 2017 йил

П.С. Ушбу мақола сайтимизда 2017 йилнинг 22 июль санасида чоп этилган эди. Уни такроран чоп этишни лозим топдик.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика