UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  0 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  13 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  6 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  4 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  25 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98

Бош мураббийи футболчи бўлган ўйинда “Нурафшон” “Андижон”га мағлуб бўлди Янгиликлар

Бош мураббийи футболчи бўлган ўйинда “Нурафшон” “Андижон”га мағлуб бўлди

Про-лиганинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўраётган “Нурафшон” ҳамда “Андижон” жамоалари Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида синов-назорат учрашувини ўтказишди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Фарруҳ Шотурсунов пойтахт вилояти вакилларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар андижонлик Шаҳбоз Жумабоев ўз дублини расмийлаштирди. Иккинчи бўлимда Даврон Исоқов ва Нодир Мавлоновлар томонидан киритилган голлар ҳисобнинг йирик кўринишини таъминлади, 4:1. Шу тариқа “Андижон” ўзига ҳос реванш олди. Маълумот учун, 11 июль куни мазкур стадионда рақиблар ўзаро тўқнаш келишган ва унда “Нурафшон” 4:2 ҳисобида зафар қучганди. Қайд этиш керак, ушбу учрашувда “Нурафшон” бош мураббийи Воҳид Холбоев ҳам футболчи бўлиб ҳаракат қилди.

“Андижон” – “Нурафшон” – 4:1. Чирчиқ. “Кимёгар” стадиони

Ҳакамлар: В.Агишев, Ж.Нажмиддинов, Ш.Юсупов

Назоратчи – Р.Қоратоев

“Андижон”: А.Ортиқов, И.Маматказин, Д.Маматов, Х.Авилов, Ф.Мирахматов, Д.Ҳасанов, Ф.Бекмуродов, Ж.Омонов, Э.Отақулов, Ш.Жумабоев, Қ.Нурметов

Захирадан тушганлар: Н.Рибкин, С.Ҳамроев, Н.Мавлонов, А.Маматказин, Л.Убайдуллаев, И.Отахонов, С.Эрматов, С.Абдуллажонов, Ф.Абдураҳмонов, Д.Исоқов

“Нурафшон”: Р.Ягудин, М.Қаҳрамонов, Р.Вагапов, Д.Файзиев, М.Тўйчибоев, Д.Баҳромов, Ф.Шотурсунов, М.Ражабов, Р.Веклич, А.Камолов, О.Абдуҳолиқов

Захирадан тушганлар: А.Мухамедов, А.Жадигеров, Ж.Раҳимов, Э.Равшанов, А.Исроилов, Д.Рўзалиев, В.Холбоев

Голлар: Ш.Жумабоев (28, 44), Д.Исоқов (88), Н.Мавлонов (90) – Ф.Шотурсунов (13).

Шу ўйин орқали “Нурафшон” жамоаси Дукент шаҳрида ўтган 10 кунлик тайёргарлик ишларини якунига етказишди. Унда жамоа мураббийлари В.Холбоев ҳамда Олег Тюлкин асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қаратишди. Бугун жамоа аъзоларига дам берилади. Эртага эса футболчилар А.Яссавий номли стадионда жисмоний тайёргарлик бўйича тест синовларини топширади. 

Жамоа таркибида деярли ўзгаришлар йўқ. Элбек Равшанов ҳамда Абдукарим Мухамедов яна ортга қайтишган. Маълумот учун: Про-лиганинг иккинчи босқичи бошлангунга қадар “Шўртан”, “Сурхон”, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда “Динамо” жамоалари билан куч синашади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика