"Боруссия" Рейньерни "Реал"га қайтаради

Alisher
23 дек 2021, 11:07
Дортмунднинг "Боруссия" клуби муддатидан олдин "Реал"га ярим ҳимоячи Рейньерни қайтаради.

Ўйинчининг немис клубидаги ижара муддати жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган эди.

Аммо, "арилар" трансфер ойнаси очилишидан олдин маош учун жой бўшатиш мақсадида футболчини январда "қаймоқранглилар"га қайтариш ниятида.

Рейньер ҳали "Реал"да ўйнамайди. "Бланкос" 19 ёшли хавбек учун Ла Лигадан янги клуб қидиради.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild