"Боруссия" Дортмунд футболчиси оғир жароҳат олганини тасдиқлади

Sherzod Nurmatov
2 мар 2026
Дортмунднинг "Боруссия" ва Мюнхеннинг "Бавария" жамоалари ўртасидаги ўйин (2:3) мезбонлар учун нохуш воқеа билан эсда қолди.

"Қора-сариқлар" сардори Эмре Жан "Дер Класикер"нинг биринчи бўлими сўнгида майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

"Боруссия" клубининг тасдиқлашича, немис ярим ҳимоячиси кечаги "Бавария"га қарши ўйин вақтида чап тиззасининг олд хочсимон боғлами узилган. У бир неча ойга сафдан чиққан.

Унинг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo