"Боруссия Д" Дауднинг кетишини тасдиқлади

Sherzod Nurmatov
21 фев 2023
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Маҳмуд Дауд шартномаси муддати тугаши муносабати билан мавсум якунида жамоани тарк этади.

Буни клуб спорт директори Себастьян Кель маълум қилди.

"Ўтган ҳафта Маҳмуд билан жуда очиқ ва самимий суҳбатлашдим. Мен унга ёзда у билан шартномани узайтирмаслигимизни айтдим", – деди Кель.

Дауд 2017 йилдан бери Дортмунднинг "Боруссия"сида тўп тепиб келади. 27 ёшли футболчи жорий мавсум 6 та ўйинда майдонга тушди. У Германия терма жамоасида 2 та ўйинда ҳаракат қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild