

"Ливерпуль" "Борнмут" ҳимоячиси Ллойд Келлини бўлажак трансферлар ойнасида харид қилишни режалаштирмоқда.
Хабарларга кўра, мерсисайдликлар 21 ёшли англиялик футболчини "Зенит"га йўл олган Деян Ловренга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Келли деярли бутун мавсумни жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Футболчи "Борнмут" сафида АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди.



