UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  3 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Жанговор ўйин бўлди. Баъзи вазиятларда мезбонлар, айрим холатларда биз устунликка эга бўлдик. Бу ўйинда дуранг бўлиши ёки биз ҳам ютишимиз мумкин эди. "Қўқон-1912"да Санъат Шихов "Сеҳрли таёқча" ролида бўлди, биз буни ҳисобга олмаган эканмиз. 

- Ўйин бошланишидаги мажбурий ўзгариш режаларингизга таъсир кўрсатдими?

- Албатта, таъсир кўрсатди. Биз "Қўқон-1912"га қарши жиддий ҳозирлик кўргандик. Уларнинг "Шўртан"га қарши ўйинини кўриб, ожиз нуқталарини аниқлашга урингандик. Мажбурий ўзгариш қисман бўлса ҳам режамизга таъсир кўрсатди.

- Машҳур Муҳаммаджоновнинг ўйинига эътирозингиз борми?

- Машҳур Муҳаммаджонов ўйинга тайёр эмасди деб айта олмайман. Ботир Носиров дарвозабонлар билан жуда яхши иш олиб боради. Биз бугун дарвозабоннинг хатоси эвазига мағлуб бўлганимиз йўқ. 

- "Динамо"га қарши ўйин билан солиштирсак, таркибда 5 та ўзгариш бўлган. Ҳозирда жамоанинг оптимал таркиби танлаб олингани йўқми?

- Ўтган ўйинда биз 3 та тўп ўтказдик. Шу боисдан ҳам ўз даражасида ўйнай олмаганларни алмаштирдик. Ҳозир 80 фоиз оптимал таркиб аниқ. Кичик ўзгаришлар бўлиб турибди.

Бу йил ҳеч бир жамоани Суперлига йўлида фаворит деб айта олмайман. Кураш қизғин кечади. Иштирокчи жамоалардан 70 фоизини асосий рақиб сифатида биламан. 

Қизил карточкадан кейин ҳимоявий футбол ўйнамадик. Аксинча, ҳужумкорликни оширдик. Чунки 1:0 ҳисобида ютқазаётгандик, йўқотадиганимиз йўқ эди, шу боис олдинга бордик.

Алоҳида айтиб қўйиш жоиз, сиз "Машъал"ни ҳозир рўйхатдан чиқариб қўйманг туринг. Чунки олдинда ўйинлар кўп, кураш эндигина бошланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика