

"Бу "Манчестер Юнайтед" жамоасидан ҳозир ҳақиқатдан ҳам гол хавфини кутса бўлади. Уларда ўтган мавсум бу нарса йўқ эди. Ғалабалар ишонч бағишлайди, аммо энди давом этиш ва мавсумни яхши ўтказиш зарур. Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди", – деди Кин.

Эслатиб ўтамиз, МЮ "Ливерпул"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Рубен Аморим шогирдлари ҳозирда АПЛ мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда.



