UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  14 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин Янгиликлар

Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин

Футболда офсайдни белгилаш қоидаси ўзгариши кутилмоқда.

"Арсенал" собиқ бош мураббийи, ҳозирда ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари лавозимида ишлаётган Арсен Венгер қуйидаги ўзгаришни таклиф этган эди: агар гол уриш мумкин бўлган тана қисмларидан бири (исталган қисми) охирги ҳимоячи билан бир чизиқда ёки унинг орқасида бўлса, гарчи қолган қисмлари бу чизиқдан ташқарида бўлса ҳам, ўйинчи офсайдда ҳисобланмайди. Ўйиндан ташқари ҳолат фақат ўйинчининг бутун танаси рақиб дарвозаси чизиғига тўп ва рақибнинг охирги ҳимоячисига нисбатан яқинроқ бўлгандагина қайд этилади.

Испаниялик собиқ ҳакам ва Cadena SER нашрининг ҳакамлик бўйича эксперти Эдуардо Итурральде Гонсалеснинг айтишича, Венгер номидаги бу тузатиш ноябрь ойида таҳлил қилинади ва футбол қоидаларини тартибга солувчи Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) томонидан маъқулланиш эҳтимоли юқори.

IFAB аъзолари (23 нафар ўйинчи ва 11 нафар ҳакам) томонидан кўриб чиқилгандан сўнг, қоидани ўзгартириш масаласи тасдиқлаш учун овозга қўйилади. Овоз бериш 1 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Итурральденинг таъкидлашича, агар қоида тасдиқланса, у 2026 йилда кучга киради - эҳтимол, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказиладиган жаҳон чемпионатидан бошлаб тадбиқ этилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
20 окт 15:45:28
Уткир Набиев
Агар шу коида ишга тушса бизни чемпионатда хам голлар купайарди.куп хужимчиларимиз офсайда тушиб колади.даже четда юрган хужимчиларимиз хам масалан Шомуродовда куп офсайд булади. Бизда Сергеев, Уринбоев, Искандаров, кабилар куп офсайда булади,
   
20 окт 02:08:58
Гиждувон супер лига сари олга.
Sardor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hech kimning davri yo'q. Mibappening davri keldi tamom
Нима холанднинг даври утиб кетдитми.
   
19 окт 20:34:02
Бахтиёр Ашуров
Яхши бўларди. Агар амалга ошса. Голлар сони ошади!
   
19 окт 19:36:32
Sardorbek..
REAL MADRID фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Оффсайдга тушавериб ZZZ бўлиб кетади шу бечора Эмбаппе :-D xD
Buni to'g'ri qabul qilish kere Mbappe Realga kelguncha necha yillab vinger sifatida o'ynadi o'tgan sezon markaziy xujumga moslashdi mana bu yildan sekin asta offsaydni ushlashni o'rganyapti menimcha uje yanagi mavsumdan bemalol offsaydga tushmasdan o'ynasa kere
   
19 окт 19:04:15
REAL MADRID
QosimNozimBavariyaChmpn фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shomurodov toʻpurar boʻlardi hozir
Агар шунақа хатоликлар бўлмаса, балки, бу янги қоида муҳокамага ва овозга қўйилмасмиди!
   
19 окт 19:02:50
REAL MADRID
Sardor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hech kimning davri yo'q. Mibappening davri keldi tamom
Оффсайдга тушавериб ZZZ бўлиб кетади шу бечора Эмбаппе :-D xD
   
19 окт 19:00:49
QosimNozimBavariyaChmpn
Shomurodov toʻpurar boʻlardi hozir
   
19 окт 18:54:50
Sardor
Hech kimning davri yo'q. Mibappening davri keldi tamom
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика