

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сўнгги беш мавсум ичида бир вақтнинг ўзида ҳам "Энфилд"да "Ливерпуль"ни, ҳам "Этихад"да "Манчестер Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий бўлди.
"Юнайтед" якшанбада АПЛнинг 8-турида меҳмонда "Ливерпуль"ни 2:1 ҳисобида таслим қилди.
Ўтган мавсумда эса Аморим жамоаси 15 декабрь куни сафарда "Сити"ни ҳам 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.



